Месси ва бошқа футболчилар Сампаоли билан жанжаллашган экан
21 jul 2018 17:32
News
Месси ва бошқа футболчилар Сампаоли билан жанжаллашган экан
Бу ҳақда аргентиналик журналист Ариэл Сеносиан ўз китобида ёзган.
Журналистнинг ёзишича, Хорватияга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи учрашувидан (0:3) сўнг, футболчилар Сампаоли ва унинг икки ёрдамчиси билан учрашув уюштиришган. 15 дақиқадан камроқ давом этган учрашувда футболчилар ўз эътирозларини билдиришган.
"Асабийлашсангиз, футболчилар буни ҳис қилади. Сиз бизга айтаётганларингизни тушунмаяпмиз. Бошқа сизга ишонмаймиз" - деди футболчилар.
Сампаоли қуйидагича жавоб қайтарди: "Сиз ўзингиз шуғулланиб, таркибни танлаб, қолган ишларни ҳам бажармоқчимисиз?".
Ўша пайтда суҳбатга Месси қўшилди: "Сиз мендан кимни таркибда кўришни исташимни ўн марта сўрадингиз. Бирорта фамилияни айтганим йўқ. Бу ишни қилмаганимни ҳаммани олдида гапиринг".
Хонада 23 футболчи ва мураббийлардан ташқари Аргентина футбол федерацияси президенти Клаудио Тапиа ҳам бор эди ва у ҳам Сампаолига мурожаат қилди: "Таслим бўлақолинг".
Эслатиб ўтамиз, Хорватияга қарши баҳсдан сўнг, Нигерия билан ўйин учун таркибни футболчиларнинг ўзлари танлагани айтилди. Аргентиналиклар бу учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, бироқ 1/8 финалда улар Францияга 3:4 ҳисобида таслим бўлишди. ЖЧ-2018дан сўнг Сампаоли миллий жамоа билан шартномани бекор қилди.
Comments