Latest news

19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  1 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  12 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  2 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4

Месси ва "Барселона" ўртасидаги сир ошкор бўлди News

Месси ва "Барселона" ўртасидаги сир ошкор бўлди

2017 йилнинг ноябрь ойида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан янги битим имзолади.

Янги келишув 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Football Leaks сайти аргентиналик ва Каталония клуби ўртасида тузилган шартноманинг сир тутилган бандларини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Месси 4 йил ичида ярим миллиард евро пул топиши мумкин экан.

- Мессининг шартномаси - бу учта битим. Биринчиси футболчининг ўзи билан (отаси Хорхе Месси томонидан имзоланган), иккинчиси - Leo Messi Management S. L. билан (футболчининг имиж ҳуқуқига эгалик қилувчи компания), учинчиси - Мессининг хайрия фонди билан.

- Агар Месси шартномада кўрсатилган барча йилларда клуб сафида тўп тепса, ҳар мавсум учун 106 млн. евродан олади. Агар "Барселона" требл қайд этса, Месси эса ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилса, бундай супер муваффақиятли мавсум учун 122,5 млн. евро даромад топади. Мессининг маоши "Барселона" футболчиларган бераётган пулларнинг 40%ни ташкил қилиши мумкин.

- Месси солиқдаги қарзларини тўлаши учун "Барселона" унга қўшимча пул беради. Аввалги келишув бўйича бу пуллар бонус тариқасида (23,1 млн. евро) берилган. Янги келишув бўйича, бу Месси маошининг бир қисми.

- 2013 йилда "Реал" Мессини 250 млн. еврога харид қилмоқчи бўлган, Флорентино Перес ва Месси оиласи билан музокаралар осмонда, учаётган самолёт ичида ўтиши керак эди. "Барселона" Лионелнинг маошини кўтарганидан сўнг, у жамоада қолди.

- Хорхе Месси трансфер ойнасидаги катта ўзгаришларни кўриб, клубнинг хатларига жавоб бермади. Аслида, шартнома 2017 йилнинг 30 июнида имзоланиши керак эди. Натижада томонлар қўшимча музокаралар ўтказишди ва битим имзолангани ҳақида 25 ноябрда эълон қилишди. Футболчининг товон пули энди 700 млн. евро.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика