Месси тўрт ойлик мажбурий танаффусдан қайтишини гол билан нишонлади
16 nov 2019 01:34
News
Месси тўрт ойлик мажбурий танаффусдан қайтишини гол билан нишонлади
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жамоасининг Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувида гол киритишга эришди.
32 ёшли футболчи учрашувнинг 13-дақиқасида Алиссон дарвозасига белгиланган пеналтини амалга оширди. Леонинг илк зарбасини бразилиялик посбон қайтариб қолган бўлсада, дарвозабондан қайтган тўпни ҳужумчи қийинчиликсиз тўрга йўллаб, ўйинда ҳисобни очди.
Месси тўрт ойлик танаффусдан кейин илк марта терма жамоа либосида майдонга тушди. У сўнгги бор Америка кубогида 3-ўрин учун кечган беллашувда Чили (2:1) термасига қарши майдонга (6 июль) тушганди.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Месси Америка кубоги-2019 мусобақаси пайтида коррпупция ҳақида айтган гаплари учун терма жамоадан уч ойга четлатилган эди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments