Месси ПСЖда қаторасига 4 ўйиндан буён гол ура олмаяпти
03 apr 2023 13:33
News
Месси ПСЖда қаторасига 4 ўйиндан буён гол ура олмаяпти
Лионель Месси бир ойдан буён "Пари Сен-Жермен" таркибида гол ура олмаяпти.
Тунда аргентиналик "Лион"га қарши (0:1) чемпионат 29-тури доирасидаги ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди, лекин голли ҳаракатларни амалга ошира олмади.
Охирги марта форвард парижликлар рақиблари дарвозасини 4 март куни "Нант" билан ўйинда (4:2) ишғол қилганди. Ўшандан буён 4 учрашувда Лео майдонни голсиз тарк этяпти. Бунақаси 2022 йил сентябрь ойидан буён илк марта юз берди.
Ўз навбатида Аргентина термаси сафида Месси март ойидаги икки ўйинда тўртта гол урди: Кюрасао (7:0) билан хет-трик ва Панама (2:0) дарвозасига битта гол.
Link :
Source : Carpetas Blaugranas
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments