Месси ким туфайли "Барселона" билан шартномани узайтирмаяпти?
04 sep 2017 15:04
News
Месси ким туфайли "Барселона" билан шартномани узайтирмаяпти?
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клуби билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти.
Клуб раҳбарияти тез орада келишувни узайтириш ҳақида гапирган бўлсада, бу содир бўлмади.
Августда Лионель Месси шартномани узайтиришни бошқа муддатга қолдирди ва жамоа янги мавсумда қандай бўлишини кузатмоқчи. Энди унинг йўлини "Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу тўсмоқда.
Маълумотларга кўра, Лионель Месси президентга ишончсизлик борасида имзо йиғиш давом этаётган пайтда шартномани узайтирмоқчи эмас. 30 ёшли аргентиналик бу жараённинг бир қисмига айланмоқчи эмас.
Лионель Месси ва "Барселона" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments