Latest news

23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  2 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  21 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2

Месси Жаҳон чемпионати финали унинг учун сўнггиси бўлишини тасдиқлади News

Месси Жаҳон чемпионати финали унинг учун сўнггиси бўлишини тасдиқлади

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг айтишича, Қатарда бўлиб ўтаётган мундиалнинг финал ўйини у учун охиргиси бўлади.

"Мен бунга эришганимдан жуда хурсандман. Мен Жаҳон чемпионатларидаги иштирокимни финалдаги сўнгги ўйинимни ўтказиш орқали якунлайман", – деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоасининг Қатарда давом этаётган ЖЧ-2022 финалидаги рақиби бугун, 14 декабрь (Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади) куни бўлиб ўтадиган Марокаш - Франция учрашувида аниқланади. 

Агар Месси финалда иштирок этса, Жаҳон чемпионатларида ўтказилган ўйинлар сони бўйича барча футболчилар орасида биринчи ўринга чиқади. Ҳозир у германиялик Лотар Маттеус билан биринчи ўринни бўлишиб турибди (ҳар бири 25 тадан ўйин). Месси учун Қатардаги мусобақа фаолиятидаги бешинчи турнир бўлди.

Жаҳон чемпионати финали 18 декабрь куни бўлиб ўтади. У Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика