Месси "Интер"га қарши ЕЧЛ ўйинигача тикланиши мумкин
30 sep 2019 13:15
News
Месси "Интер"га қарши ЕЧЛ ўйинигача тикланиши мумкин
"Барселона" етакчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши ўтказиладиган учрашувгача жароҳатдан тикланиши мумкин.
Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, аргентиналик "Вильярреал"га қарши ўйин (2:1)да олган жароҳатидан кутилгандан кўра тезроқ тузалмоқда.
Хабар қилинишича, футболчининг тикланиши шу темпда давом этса, уни "Интер" билан ўйин қайдномасига қўшишни ўйлашмоқда.
"Барселона" Мессининг саломатлигига катта эҳтиёткорлик билан қарамоқда. Унинг "нерадзуррилар" билан ўйинда иштирок этиши ўйиндан олдингина маълум бўлади. Мураббийлар штаби футболчининг соғлиғи билан таваккал қилмоқчи эмас.

"Барселона" жамоаси "Интер"га қарши 2 октябрь оқшомида ўйнайди.
Link :
Source : Diario Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments