Latest news

01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  0 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3

Месси ҳақ бўлиб чиқди News

Месси ҳақ бўлиб чиқди

"Барселона"нинг "Энфилд"даги йирик мағлубиятидан кўпроқ Лионель Месси афсусланаётган бўлса керак.

Каталония клуби Англияда 0:4 ҳисобида таслим бўлди, бироқ Дембеле ўша голни урганида...

"Барселона" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги "Камп Ноу"да бўлган баҳсни ёдга оламиз. Учрашувнинг 96-дақиқаси, "қизиллар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўляпти ва тўпни бурчакдан ўйинга киритишмоқда. Пике бош билан тўпни Дембелега ташлаб берди.

Месси, Пике ва Дембеле катта тезликда қарши ҳужумга ўтишди ва майдоннинг нариги томонигача етиб боришди.


Дарвозага 12 метр қолганида Дембеле очиқ турган Мессига пас берди.


Рақибнинг уч футболчиси эътиборини ўзига қаратган Лео тўпни Дембелега қайтаради. Ажойиб вазият!


Усмон 13 метрлардан дарвозага зарба берди, аммо зарба футболчи кутгандек бўлмади ва Алиссон тўпни эгаллаб олди.


Кипер тўпни майдонга ташлаши билан ҳакам ўйин якунланганини билдирувчи хуштакни чалди. Дембеле айбдорлигини билиб, атрофга қараяпти, майдонда ётган Месси эса мамнун эмас.

Ўйиндан кейин Лео шундай деганди: "Баҳсдаги сўнгги вазият... Дембеле гол уриши керак эди. Шунда "Энфилд"да осонроқ бўлади. Аммо 3:0 ҳам ажойиб натижа".

"Энфилд" эса охиригача ўйнаш кераклигини исботлаб берди.

Rating: +88   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика