Месси энди Аргентина термаси ўйинларида қатнашиши мумкин
12 sep 2020 12:29
News
Месси энди Аргентина термаси ўйинларида қатнашиши мумкин
Жанубий Америка футболи конфедерацияси ҳужумчи Лео Мессига қўйилган дисквалификация ниҳоясига етганини маълум қилди.
Футболчи Америка Кубоги-2019 3-ўрин учун баҳсида Гари Медель билан урушиб кетганлиги боис миллий терма ўйинларидан четлатилганди.
АФА президенти Клаудио Тапа КОНМЕБОЛ раҳбарияти ушбу тақиқни йўққа чиқарганини маълум қилди. Энди 33 ёшли футболчи яқинлашиб келаётган Эквадор (8 октябрь) ва Боливия (13 октябрь) термаларига қарши учрашувларда ўйинларда қатнашиши мумкин.
Месси дисквалификация сабабли Мексика, Чили, Германия термаларига қарши ўйинларда қатнашмади.
Link :
Source : Sify
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments