Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  7 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Месси: “Доимий қувиб юрган орзум ўтган йил охирида амалга ошди. Барчангизни қучиб қоламан” News

Месси: “Доимий қувиб юрган орзум ўтган йил охирида амалга ошди. Барчангизни қучиб қоламан”

ЖЧ-2022 ғолиблигини қўлга киритган Лионел Месси янги йил табригини йўллади.

“Йилнинг охири унутилмайдиган тарзда якунланди. Ваниҳоят, доимий қувиб юрган орзум амалга ошди. Аммо бу муваффақиятни энг яхшилари ичида энг зўри бўлган қойилмақом оилам ва доимо мени қўллайдиган дўстларим билан нишонлай олмасам, ҳеч нарсага арзимаган бўларди. Ҳар йиқилганимда улар мени курашишга ундашди.

Менга бефарқ бўлмаган ва қўллаб-қувватлайдиган барча одамларни ҳам алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Ушбу йўлни сизлар билан баҳам кўриш ёқимли. Қўлга киритган ютуқларимга мамлакатимнинг барча аҳолиси, шунингдек, Париж, Барселона ва бошқа кўплаб шаҳарлар ҳамда жуда кўп меҳр-муҳаббат оладиган мамлакатларнинг қўллашларисиз эриша олмасдим. Умид қиламанки, бу йил барча учун мўжизавий бўлди ва 2023 йилда бахтли бўлишда давом этишингиз учун барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват тилайман. Барчани қучиб қоламан!”, дея ёзган Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика