Latest news

20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  1 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 20:30CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  150 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0

Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев News

Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев

Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентинадан Уругвайга йўл олди.

Мессининг "базасида" Фарҳод Нишонов шогирдлари майдон эгаларига қарши иккита назорат ўйинида майдонга тушдилар. Битта мағлубият, битта дуранг, сафар учун яхши натижа.

Шу боис, терма жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоевга алоқага чиқдик.

"Аргентинага қарши иккита ўйинимиз сермазмун бўлди. Биринчисида мағлубиятга учрадик, лекин ўйинда тўлиқ улар устун бўлди деб айтмаган бўлардим. Фарқимиз, улар гол уришди. Осиё Кубоги олдидан мураббийимиз турли услубларни синаб оляптилар, масалан бу ўйинда биз рақиб "зонаси"да прессинг қилиб ўйнадик. Бундай кучли жамоага қарши бу услубни ҳамма ҳам қўллайвермайди. Секин секин мақсадимизга эришиб борамиз. Иккинчи ўйинда кўп нарса ўхшади ва биз дуранг қайд этдик.

Мессининг келишини тўғрини ҳеч ким кутмаган, аммо биз учун қизиқарли бўлди. У кўпчиликнинг орзусидаги футболчи. Ўйиндан кейин унга Сен дунёнинг энг яхши футболчисисан, иккинчиси кимлигини биласан десам, ўзи ҳам кулиб юборди", - дейди терма жамоа сардори.

Келаётган Осиё Кубоги олдидан эса Ўринбоев шундай дейди:

"Бу каби рақиблар билан Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бориш қизиқарли ва тажрибага бой. Бунинг учун ЎФА мутасаддиларига жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдираман, биз ҳам акаларимиз изидан бориб Сизларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Ўринбоев.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика