Месси: “Барселона” президенти сўзида турмади”
04 sep 2020 23:58
News
Месси: “Барселона” президенти сўзида турмади”
“Мен жамоа раҳбариятига, шу жумладан клуб президентига кетишим ҳақида айтгандим. Бу ҳақда уларга йил бўйи айтиб келдим. Жамоа билан хайрлашиш вақти келган деб ҳисоблаб келардим. Клубга ёш ва янги футболчилар керак, “Барселона”даги даврим ниҳоясига етган деб ўйлардим. Мен ҳар доим фаолиятимни шу ерда тугатаман деб ўйлардим. Афсуски, жамоадан кетишимни вақти келган.
Бу йил жудаям оғир кечди. Машғулотларда, ўйинларда кўп вазиятларда сабр қилишмга тўғри келди. Шундай вақтлар бўлдики, янги амбициялар ҳақида ўйлашимга тўғри келди. Бу ЕЧЛда “Бавария”дан учралган мағлубият учун эмас, йўқ. Мен бу қарорим борасида узоқ ўйлаб бир тўхтамга келгандим.
Мен ҳаммаси ҳақида президентга айтдим. У доим менга мавсум якунида истасам кетишим ёки жамоада қолишим мумкинлиги ҳақида гапириб келарди. Афсуски, у сўзида турмади”, дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments