Latest news

14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  0 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  9 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган? News

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган?

2020 йилда Лионель Месси "Барселона" билан шартномасини янгилаш учун нималарни талаб қилгани ойдинлашди.

Испан нашри ўша вақтдаги ҳужжатлар ва ёзишмаларни қўлга киритган. 

Уларнинг мазмунига кўра, уч йиллик шартнома, 10 млн евролик янги битим бонуси, кечиктирилган иш ҳақларининг батамом тўлаб берилиши, унинг товон пули қиймати пасайтирилиши ва ўзининг ҳамда Луис Суарес оиласининг стадионда энг яхши ўринларда ўйинларни кузатиши учун рухсатнома сўраган.

Ўша йилнинг охирроғида "кўк-анорранглилар" "Бавария"га 2:8 ҳисобида таслим бўлганидан сўнг Месси трансфер сўровини юборди. 2021 йилда Месси янги президент Жоан Лапорта билан янги шартнома шартларини келишиб олди, бироқ клуб буни Ла Лигада рўйхатдан ўтказишга қурби етмас эди. Бироқ ўтган сафаргидан фарқи унинг шартлари қабул қилингани бўлди.

Месси шартномаси 2023 йилга қадар узайтирилишини хоҳлаган эди. Шунингдек, 1 йиллик узайтириш имконияти ҳам бўлиб, у бир томонлама бўлиши керак эди. У бунга қўшимча сифатида товон пули 700 млн евродан рамзий 10 млнга туширилишини истади. 

Аргентиналик футболчи 2020/21 йилги мавсумда COVID-19 пандемиясининг клуб даромадларига таъсири натижасида унга тўланадиган маошнинг 20 фоизидан воз кечишга розилик билдирди. Аммо у кечиктирилган барча ойлик маоши тўлаб берилишини талаб қилди. Шунингдек, барча бошқа нарсалар қаторида агент акаси Родригога барча қарзларнинг тўланиши ва солиқлар оширилган тақдирда мос равишда рақамларга тузатишлар киритишни сўради.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика