Latest news

17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  1 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  21 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1

Менинг уйим — сенинг уйинг. Ёхуд сурхонча меҳмоннавозлик қачон тугайди? News

Менинг уйим — сенинг уйинг. Ёхуд сурхонча меҳмоннавозлик қачон тугайди?

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 22-тури доирасида 2 та ўйин ўтказилади.

Биз эътиборингизни қаратмоқчи бўлган ўйин 15:00 да старт олади: "Сурхон" – "Андижон". Бу ўйинга турлича таъриф бериш мумкин. Масалан, "аутсайдерлар тўқнашуви". Ҳақиқатан, турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, ҳар икки жамоанинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди.

2 йил муқаддам спорт принципларига зид равишда Суперлигада пайдо бўлиб қолган "Сурхон" жорий мавсумнинг ортда қолган 21 туридан 10 тасини мезбон сифатида ўтказган. Уй учрашувларида "қойилмақом" натижа қайд этиляпти. 10 та ўйинда йиғилиши мумкин бўлган максимал миқдор (30 очко)дан 4 очко қўлга киритилган (13.3%). Тўплар нисбати — -12 (урилган голлар ҳар ўйинда ўртача 0,7 тага, ўтказиб юборилганлари 1,9 тага тўғри келади). Мазкур клуб чемпионатдаги уй учрашувларида ғалаба қозонолмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу борада ундан юқорироқда турган "Бухоро" ва "Андижон"да ҳам нақ 1 тадан (!) ғалаба бор. Хуллас, "Сурхон" Термизда меҳмоннавозликни ортиғи билан ўрнига қўядиган жамоа.

Термизликларнинг бу каби муваффақиятсизликларини турлича изоҳлаш мумкин. Буни ким таркибга, кимдир мураббийга тақайди. Эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муҳим жиҳат бор. "Сурхон" футболчилари Тошкентда яшаб, машғулот ўтказишади ва уй ўйинлари олдидан Термизга йўл олишади (деярли 684 км). Маълумот учун, Термизга пойтахтга нисбатан Қарши (274 км), Бухоро (437 км), Жиззах (482 км), "Навоий" (490 км) нисбатан яқин. Самолёт ёрдамида борилса, муаммо бўлмаслиги мумкин. Лекин, рейс бўлмай қолган тақдирда поезд ёки автобусга чиқишга мажбур бўлади. Хуллас, жамоа ўз майдонида мезбон эмас.

"Сурхон"нинг бугунги рақиби "Андижон" эса жорий мавсум сафар ўйинларида ғалаба нималигини билмай келаётган 2 жамоадан бири ҳисобланади (биттаси "Бухоро"). Мазкур клуб ортда қолган 21 турнинг 10 тасини меҳмонда ўтказган. Натижа — "қойилмақом". 10 та ўйинда йиғилиши мумкин бўлган максимал миқдор (30 очко)дан 6 очко қўлга киритилган (20%). Тўплар нисбати — -7 (урилган голлар ҳар ўйинда ўртача 1 тага, ўтказиб юборилганлари 1,7 тага тўғри келади). Қизиқ ҳолат, уйда ютолмаётган "Сурхон" сафарда ютолмаётган "Андижон"га қарши. Бугун кимнингдир омадсиз серияси якунланади, агар дуранг халал бермаса.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун жорий мавсум ҳисобидан Сурхондарёдаги сўнгги ўйинида майдонга тушади. Яна бир нарсани қўшимча қиламиз, Термиз клуби Суперлига баҳсларида барчадан кўп мағлубиятга учраган (14) бўлса, бугунги рақиб энг кўп дуранг ўйнаган (10). Бугун "Сурхон" ўзи амал қилаётган "Менинг уйим — сенинг уйинг" тамойилидан воз кечиб, 3 очко олиши учун энг қулай кун. Ўз навбатида, "Андижон" ҳам сафардаги 1-ғалабани қўлга киритиш учун бундан қулайроқ рақибни тополмайди. Бахтиёр Ҳамидуллаев вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. "Эртак" ким учун яхшилик билан якунланишини эса яқин соатлар ичида билиб оламиз.

ФАКТ: "Андижон" сўнгги бор Ўзбекистон чемпионати доирасидаги сафар ўйинида 2019 йилнинг 20 сентябрь куни зафар қучган ("Динамо" 0:1 "Андижон").
"Сурхон" сўнгги бор ўз майдонида 2019 йилнинг 24 ноябрида 3 очкони қўлга киритган ("Сурхон" 1:0 "Сўғдиёна").

Дарвоқе, бугун А Серияда ҳам шунга ўхшаш ўйин бор. Меҳмонда ғалаба қозонолмаётган "Ювентус" уйда ютолмаётган "Специя" меҳмони бўлади. Ёқимли ҳордиқ тилаймиз!

Author :
Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика