Latest news

13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  0 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8

"Мени қаҳрамон эмас, футболчи сифатида ёдга олинг" News

"Мени қаҳрамон эмас, футболчи сифатида ёдга олинг"

27 октябрь — "Мюнхен қаҳрамони" таваллуд топган кун.

1932 йилнинг 27 октябрида "Манчестер Юнайтед"нинг энг афсонавий дарвозабонларидан бири Гарри Грегг дунёга келди. Гарри ҳаётининг энг муҳим лаҳзалари манкунияликлар билан боғлиқ.

Грегг "қизил иблислар" лагерига 1957 йилнинг охирларида ўша вақтлар учун рекорд сумма эвазига кўчиб ўтди ҳамда дунёдаги энг қиммат дарвозабонга айланди.

Орадан 1,5 ойдан камроқ вақт ўтгач, у "Мюнхен қаҳрамони" лақабини олди, сабаби Мюнхенда "Манчестер Юнайтед" жамоасининг авиаҳалокатидан сўнг у бир нечта жамоадошларини, шу жумладан, Бобби Чарльтонни ҳам аланга ичидан олиб чиқди. Деннис Вайоллет ва клуб бош мураббийи Мэтт Басби жиддий жароҳат олган, у янги "Юнайтед"ни шакллантириши керак эди.

Гарри Грегг кўпчилик томонидан "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида тан олинган. У "Юнайтед" тарихидаги энг муваффақиятли таркибдан бирида ўйнаган бўлса-да, бирорта ҳам йирик совринни қўлга кирита олмаган, аммо 1958 йилда Швецияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг яхши дарвозабон деб топилган. У иккинчи ўрин соҳибига қараганда тўрт баробар кўп овоз тўплаган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика