Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Менга "Ливерпуль"дан кўра "Юнайтед" кўпроқ ёқади". Тимо Вернернинг фикри 2 йилда қанчалик тарзда ўзгарди? News

"Менга "Ливерпуль"дан кўра "Юнайтед" кўпроқ ёқади". Тимо Вернернинг фикри 2 йилда қанчалик тарзда ўзгарди?

Тимо Вернер исми Британия матбуотида 2 йил олдин пайдо бўлганди.

2017/18 йилги мавсумда ёш ҳужумчи ажойиб натижа қайд этганди: 45 ўйинда 21 гол ва 10 ассист. Айнан ўшанда унинг АПЛга кўчиб ўтиши борасида маълумотлар тарқади.

Ўшанда айнан "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" футболчи билан боғланганди. Бироқ Вернернинг олдида ўйлаш учун кўп вақт талаб қилинмагани учун трансфер амалга ошмаганди.

2018 йилнинг март ойи: "Премьер-лигада ўйнаш - орзуим. Лиганинг 2 ёки 3 клубида ўйнашни истайман, "Манчестер Юнайтед" ҳам шулар жумласидан. Бироқ яқин 2-3 йилда эмас, ундан кейин Англия футболида камол топаман!.

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Англия футболида мен энг кўп кузатадиган клублардир. Уларнинг ўйинларига мухлисман ва буюк тарихга эга клубларни қаттиқ ҳурмат қиламан. Сер Алекс даврида "Юнайтед" катта натижаларга эриша олганди.

"Ливерпуль" стадионидаги атмосфера бошқа бирорта жойда йўқ. Агарда танлаш керак бўлса, "Ливерпуль"дан кўра "Юнайтед" кўпроқ ёқади"

Ярим йил олдин Вернер ўйнаётган "Лейпциг" ЕЧЛда "Тоттенхэм"га қарши кураш олиб борди. Ўз майдонида кечган ўйинда Вернер пенальтидан гол урди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Ўйиндан кейинги интервьюсида Вернер Премьер-лига барибир бошқача бўлишини айтди.

2020 йилнинг февраль ойи: "Юрген Клопп - дунёдаги энг яхши мураббий. Балки менга мос тушадиган ўйин айнан ўша ердадир. "Ливерпуль" ҳозирда дунёнинг энг кучли жамоаси эканлигини биламан. Бундай клубнинг номини эшитсанг, этинг жимирлаб кетади.

Бу жуда ёқимли, "Ливерпуль" таркибида ажойиб футболчилар жуда кўп. Уларнинг даражасида ўйнаш учун ҳали жуда кўп ишлашим керак".

Кайфиятнинг бундай ўзгаришига албатта фактлар етарлича: 2 йил олдин "Ливерпуль" ривожланиш даврида эди, ҳозир эса "Юнайтед"га бироз оғир бўлмоқда.

Орадан бир ой ўтиб, фикрлар яна ўзгарди.

2020 йилнинг март ойи: "Айни дамда футболда доимо икки хил вариант бўлади. Биринчи навбатда барча футболчилар "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" каби клубларнинг бир қисми бўлишга интилмоқда. Уларнинг таркиби ва мураббийлари ажойиб.

Иккинчи вариант эса, шундай ҳолатдаги жамоалар бўладики, ҳар бир футболчига барчаси оғир бўлади. Мен шундай жамоанинг бир қисми бўла оламанми? Аслида бу ҳам эътибор қаратиш керак бўлган бир вазият.

Яна бир вариант - шундай жамоалар борки, катта совринларга эга чиққаридан кейин юқори рақобатга чидай олмаётганидан катта танаффусга чиққан клублар. "Манчестер Юнайтед" ҳозирда шулар жумласидан".

Ҳозир апрель, ОАВнинг маълумотларига кўра, Тимо "Ливерпуль"га ўтишга тайёрланмоқда. Балки навбатдаги интервьюда барчаси ўзгариб қолар, нима дедингиз?

Миржалол Норматов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика