Мендес: "Неймардан кечирим сўрайман"
14 dec 2020 20:00
News
Мендес: "Неймардан кечирим сўрайман"
"Лион" Франция чемпионатининг 14-турида "Пари Сен-Жермен"ни мағлуб қилди (0:1).
Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда парижликлар етакчиси Неймар жиддий жароҳатга йўлиқди. Унга нисбатан қўпол ўйнаган "Лион" ярим ҳимоячиси Тьяго Мендес 28 ёшли форварддан узр сўради.
"Неймардан узр сўрамоқчиман. Умид қиламанки, унинг аҳволи яхши. Мен унга зарар етказишни ўйламаган эдим. Барчамиз Неймарни дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида биламиз. Мен ҳам барча бразилияликлар сингари унинг ўйинига қойил қоламан. Неймар имкон қадар тезроқ тузалиб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этсин. Яна бир бор чин дилдан узр сўрайман", - деди Мендес.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўша эпизоддан кейин майдонни замбилда тарк этди.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments