Latest news

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Мендан билимлироқ "иккичи" дўстим ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида News

Мендан билимлироқ "иккичи" дўстим ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Тонгда воз кечилган уйқунгизга ачинмагансиз деган умиддаман.

Мақтанарли иш эмас-у, қишлоқдаги мактабда дадамнинг камари мазасини татиб кўрмайдиган баҳога ўқиганман. Эҳтимол, ўзимни шундай ҳисоблагандирман. Ёзги таътилда шаҳардан мен тенги ўспиринлар бобо-бувисиникига келишарди. Табиийки, улар шаҳар таълими ва ҳаётини кўрган, дунёқараш жиҳатдан биздан фарқ қиларди. Албатта, ўзаро суҳбатда баҳоларимиз билан мақтаниш одатимиз йўқ эмасди. Ўша вақтларда аниқ фанларга бирмунча қизиқишим бўлгани сабабли 2Х2 жавобини топсак ҳам, варақлари сарғайиб кетган кундалигимизни ўқитувчини олдига элтишдан толмасдик. Шаҳардан келган ўспиринча эса ихтисослаштирилган мактабда 3-4 баҳога ўқишини айтиб, роса мазахўрак бўларди. У вақтлар тафаккуримизда ихтисос-пихтисос деган тушунчанинг ўзи йўқ эди. Хуллас, ўша "иккичи" мактабни битиргач, сўлагимизни оқизадиган балл тўплаб, номдор олийгоҳга грант асосида қабул қилинди. Аслини олганда, у таҳсил олган мактабда биз тенги мақтанчоқлар жингалак баҳо олиш учун ҳам терларимизни шашқатор қилишимизга тўғри келарди. Шунчаки у етук таълим берадиган даргоҳда ўқиганди. Бизнинг географиямизда эса Тошкентдан нарида ер тугаб қоларди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам дунёда ўз ўрнига эга бўлган мамлакат терма жамоаларига қарши майдонга тушиши ва максимал натижа қайд эта олмагани баъзи ишқибозларнинг эътирозига сабаб бўлди. Мураббий ва футболчиларга ўзбек халқ қарғишлари луғатидаги сўзлардан иборат табриклар ҳам йўлланди. Умуман олганда, мухлислар томонидан мақтов ва эътирозлар бўлиши нормал ҳолат. Албатта, барчамиз энг кучли футболчилар жамланган жамоадан тошойналарни синдиришга мажбур қилмайдиган натижа кутамиз. Бироқ йил давомида табиатдан фақат баҳор фаслини талаб қила олмаймиз. Шимолий Америка жамоаларига қарши ўйинлардаги натижаларимиз қовоғимни чимиришга мажбур қилгани йўқ. Ҳатто майса рангидаги картасини орзу қиладиган мамлакатга қарши беллашувимиз ҳам илиқ таассурот қолдирди. Шунчаки вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Қолаверса, Ўзбекистонда икки нарсани ўтказиб олиш жуда қийин: биринчиси — қишни, иккинчиси — терма жамоа иштирокидаги ўйинларнинг сўнгги дақиқаларини.

Бироқ барибир терма жамоа ўйинидан хурсандман. Мексикага ютқазганимизда ҳам кўрсатган ўйин туфайли дастрўмолимни ҳўл қилмасдим. Мана шундай ўйинлар хатоларимизни кўздан кечириб олишимизга замин яратади. Бир вақтлар терма жамоа Шимолий Корея, Ливан сингари ўзимиздан нисбатан рақибларини ўртоқлик ўйинларида мағлуб этиб, мухлислар чапакларига сабабчи бўларди. Ҳал қилувчи баҳсларга келганда қопимиздаги голлар тугаб қоларди. 

Кучли жамоаларга қарши майдонга тушиш дарвозамиздан бир камаз тўп ўтказиб юборган тақдирда ҳам ривожланишга хизмат қилади. Ўз вақтида Япония, Корея каби қитъадошларимиз ФИФА кунларида Бразилия, Аргентина термаларидан олти-еттиталаб тарсаки қабул қилиб оларди. Яқинда эса кунчиқар юрт вакиллари Германия мураббийининг истеъфосига сабабчи бўлди. Корея эса ундан аввалроқ ўз саломини йўллаганди. Вақти келиб, гегемонларни таслим этиш биз учун ҳам фантастика бўлмай қолиши турган гап.

Бугунги ўйинда Абдихолиқов, Саитов каби футболчиларни кўриб, хурсанд бўлдим. Гап уларнинг қандай ўйин намойиш этганлиги ёки ёқтириш-ёқтирмасликда эмасди, балки захира ўйинчиларига ҳам имкон бериб, рақобатлашиш имконини тақдим эта олгани тўғрисида кетмоқда. Умид қиламанки, терма жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйинларида захира футболчиларимиз фақатгина Инстаграмга ҳикоя жойлаш учун сафарга отланмайди. Катанецнинг ҳақиқий имтиҳони ҳали олдинда, шу боис унинг қарорларидан тўла-тўкис хулоса чиқара олмаймиз.

...Шаҳарлик талаба ўртоғим билим борасида қолганларга дарс берса-да, унинг бироз ғашимга тегадиган одатлари ҳам бор эди. Масалан, у хориж брендлари севар, миллий маҳсулотларимизга эса унча-мунча беписандлик билан назар соларди. Қолаверса, ўз мақсади йўлида кўчага отланган пайти кимнидир вақтинча костюмсиз, бошқасини соябонсиз қолдириб кетиш одати ёмон эди. Шуларни инобатга олмаганда, маладес йигит у.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика