Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Мен қопдаги мушук эмасман, мен "Special One" - Моуриньо ўзини нима учун бундай деб аташини айтди News

"Мен қопдаги мушук эмасман, мен "Special One" - Моуриньо ўзини нима учун бундай деб аташини айтди

Кўпгина машҳур жамоаларнинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг характери ҳамда МЮдаги фаолияти ҳақида гапирди.

- Нима учун сизнинг майдондаги ва ҳаётдаги ҳусусиятларингиз бир-биридан фарқ қилади?
- Балки, бу менинг хатоим. Мен жуда ёпиқ инсонман. Ишлаётган вақтим ёлғизликни истайман. Умуман олганда футбол мураббийи - ёлғиз инсон. У ҳар доим ўз фикрлари, ҳаёллари ва сезгилари билан бир ўзи қолади. Ҳа, унинг ёнида доимо ёрдамчилари,мураббийлар штаби ёрдам беради. Бироқ керакли қарорларни бош мураббийнинг ўзи чиқаради ва қабул қилади.

Балки ёпиқ инсонлигим менинг айбимдир. Чунки одамлар фақатгина 90 дақиқани кўриш учун келишади. Чунки мен камеранинг олдида ҳам ўзимни тута билишим керак. Кўчада мени кўриб қоладиган инсонлар: "Сиз жуда ёш кўринар экансиз. Мен сизни янада озғинроқ ёки семизроқ, бўйи баландроқ ёки пастроқ деб тасаввур қилгандим", дейишади. Телекамералар эса доимо умумий ҳолатни ўзгартириб кўрсатади.

Мен қандай бўлсам шундай инсонман. Мен ўйнамаяпман. Мен ўйнаётганларнинг ўйинларини кўриб тураман. Барчаси табиий. Мен голларни нишонламасам, бўлаётган ҳодисалардан мамнун эканлигимни билдиради. Агарда сувни отиб юбориб, ёки тепсам... Барчасини ўзингиз кўрдингиз. Агарда табассум қилишга мажбур этадиган ҳолат бўлса, албатта табассум қиламан. Менга бу ёқади.

- Сиз МЮда 2016 йилда иш бошлагансиз ва 2019 йилгача танқидлар остида қолдингиз.
- Ўша пайтларда МЮ учун осон давр эмасди. Биз Европа лигаси совринини қўлга киритдик. Аммо бунга одамларнинг муносабати бошқача бўлди.Чемпионатни иккинчи ўринда якунлаганимизда, бу мен учун катта ютуқ каби кўринди ва мен ўзимга: "Яхши ишляпсан, янада кўпроқ кучингни ишлатиб, хизматингга ярашасини олишинг керак. Бу эса жуда кам", - дегандим.

Агарда кейинги жамоамда иш бошласам, клубнинг лойиҳаси жуда улкан бўлади ва ўшанда мен матбуот анжуманига табассум-ла кириб боришга ваъда бераман. Ҳозирда фақатгина шуни ваъда қила оламан.

- Нима учун ўзингизни "ўзгача" деб атайсиз?
- "Челси"да иш бошлаганимдаги илк матбуот анжуманимда менга қарата: "АПЛда ишлашга тайёрмисиз?" деб савол беришганди. Мен ўшанда ичимда: "Нимааа? Мен ҳозиргина ЕЧЛни ютдим. Сен ҳали мени ҳеч ким сифатида кўряпсанми?", деб ҳаёл қилдим.

Ўзимни бўшаштирдим ва: мен қопдаги мушук эмасман (иборанинг оригинал варианти «not one from the bottle», яъни, "ҳеч ким шиша идишдан тушмаган"), мен "ўзгача" ("Special One")ман. Кейин "БАМ". Барча менга ёпишиь олди. Муаммо йўқ.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика