Latest news

19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  13 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  16

"Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим". Варан футбол билан таъсирли хайрлашди News

"Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим". Варан футбол билан таъсирли хайрлашди

Жаҳон чемпиони чемпиони Рафаэль Варан профессионал фаолиятини якунлаганини малум қилди.

31 ёшли футболчи ёзда Италиянинг "Комо" клуби билан шартнома имзолаган ва Италия Кубоги доирасидаги "Сампдория"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олганди.

"Фаолиятимда кўп қийинчиликларга дуч келдим, деярли барчаси имконсиз вазиятдек туюлди. Ажабланарли ҳис-туйғулар, воқеалар ва хотиралар умр бўйи қолади. Шу лаҳзалар ҳақида ўйлар эканман, барчамиз яхши кўрадиган ўйинни тарк этаётганимни катта ғурур ва мамнуният билан эълон қилмоқчиман.

Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман, ҳеч нарсани ўзгартирмасдим. Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим, аммо совринлар ва ютуқларни бир четга суриб, ўз принципларимга хиёнат қилмаганимдан фахрланаман", – деби ёзди Варан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Варан "Ланс", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларида ўйнаган. Франциялик футболчи тўрт карра Чемпионлар Лигаси ғолиби ва уч карра Испания чемпиони ҳисобланади. Умуман олганда, Варан клублар миқёсидаги фаолиятида 20 та совринга эга. Терма жамоа либосида 93 ўйин ўтказиб, Жаҳон чемпионати ва Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика