Latest news

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  1 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  6 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  49 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

"Мен Кореяга келганимдан бахтиёрман". "Чоннам Драгонс" Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди News

"Мен Кореяга келганимдан бахтиёрман". "Чоннам Драгонс" Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ҳимоячиси Олег Зотеев легионерга айланди.

"Чоннам Драгонс" хабари:

Олег МТЖда илк бор 2012 йилда, 22 ёшида дебют қилган. Ҳозиргача у термада чап қанот ҳимоячиси сифатида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Олегнинг кутилмаганда кесувчи паслари, фаоллиги ва "Чоннам"нинг ҳужумини жонлантириши кутилмоқда. Унда ўткир чап қанот зарбаси бор. Шунингдек Зотеев бой тажрибаси билан ўйинни бошқара олиш хусусиятига эга.

Футболчи ҳар бир ўйинда 11 кмдан ортиқ югуради. Жуда яхши ҳимояланади ва паслари аъло даражада, шунингдек иккинчи қаватда ҳам ёмон эмас.

COVID-19 дунёнинг иммиграция борасида вазиятини оғирлаштирди ва кўплаб Жанубий Корея клублари чет эллик ўйинчиларни жалб қилишга қийналишмоқда. Олегни "Чоннам"га олиб келиш ҳам осон кечгани йўқ. Турли йўллар қидирилди ва Олег Кореяга келди. Икки ҳафталик изоляциядан сўнг футболчи тиббий кўрикдан ўтди "Чоннам Драгонс" билан шартнома имзолади.

"Мен Кореяга келганимдан хурсандман. Мен анчадан бери К-лига ўйинларига қизиқардим, видеоларни кўрардим. Кетиш ҳақида таклиф бўлганда кўпроқ маълумотни қидирдим ва бу жамоага ёрдам бера оламан деб ўйладим. Тезроқ жамоага мослашишга ва уни кучайтиришга ҳаракат қиламан", - дейди жамоанинг янги ўйинчиси.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика