Latest news

01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  2 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  1 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  4 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  9 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1

"Мен италиялик энг яхши ҳужумчиман". Ҳозирги Балотелли ҳақиқатан ҳам миллий терма жамоага Европа чемпионатида керакми? News

"Мен италиялик энг яхши ҳужумчиман". Ҳозирги Балотелли ҳақиқатан ҳам миллий терма жамоага Европа чемпионатида керакми?

Марио ўзини бошқалардан устун қўйишга одатланган. Ҳали ҳамми?

Унинг учта фикри орқали Марио ҳали ҳам дунёнинг энг зўри эканлигига шубҳа қилмаслигини англашингиз мумкин. 

“Бир куни Криштиану Роналдунинг олдига бориб: “Мен сиздан кўра яхшироқ футбол ўйнайман”, дедим.

“Дунёда мендан бироз кучлироқ бўлган ягона футболчи бор. Бу – Лионель Месси. Қолганларнинг ҳаммаси орқада";

"Уэйн Руни албатта яхши, лекин у Манчестердаги энг яхши футболчи эмас."

Ҳа, буларнинг барчасини Марио Балотелли айтган. Ҳозир у 33 ёшда. У узоқ вақтдан бери топ-клублар радаридан ғойиб бўлган, бироқ унинг ўзини қадрлаш туйғуси сўнмаган. Экцентрик футболчи Италия термасининг 2024 йилги Европа чемпионати саралашидаги ўйинларига қуйидагича муносабатда бўлди:

"Агар менда жароҳатлар бўлмаса, мен ҳали ҳам Италиянинг энг яхши ҳужумчисиман. Распадори ва Скамакка Украинага қарши ўйинда йўқ бўлиб қолишди. Иккиси дарвозага неча марта зарба беришди? Иккитами? Жароҳатимдан тузалгач, яна терма жамоада ўйнамоқчиман. Мен ҳар доим терма жамоадан чақирув олишга умид қиламан. Спаллетти билан бир неча бор учрашдим ва бизнинг муносабатларимиз яхши”.

Жакомо Распадори ва Жанлука Скамакка, албатта, Роберто Баджо ва Кристиан Вьери эмас. Ва ҳатто Лука Тони ва Альберто Жилардино ҳам эмас. Евро-2024 саралашида бу жуфтликнинг ҳар бири олтитадан ўйин ўтказиб, фақат биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Статистикалар, юмшоқ қилиб айтганда, ажойиб эмас.

Распадори ҳам, Скамакка ҳам Украина дарвозаси томон биттадан ноаниқ зарба беришди. Иккаласига ҳам ушбу натижагага эришиши учун 45 дақиқа вақт керак бўлди: иккинчиси танаффусда биринчисини алмаштирди.

Бироқ Балотелли энди Евро-2012 ярим финалида Германияни мағлуб этган ва Италияни қитъа чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинига олиб чиққан футболчи эмас. У охирги марта терма жамоада 2018 йилда ўйнаганди. Унинг охирги яхши жамоаси эса 2019 йилда ўйнаган "Марсель" эди. У сўнгги бор ТОП-5 чемпионатида 2020 йилда "Монца" сафида "Лацио"га гол урган. 

Шундан сўнг у B Сериядаги "Монца", Туркиянинг "Адана Демирспор", Швейцариянинг "Сьон" жамоаларида ўйнади ва ниҳоят, шу йилнинг сентябрь ойида яна Туркияга қайтди.  

Шу натижаларидан сўнг "Супер Марио" термага чақирилишга ҳақлими?", деган савол туғилади. Шундай экан, Марио ва терма жамоадаги ҳозирги ҳужумчиларнинг бу йилги статистикасини келтириб ўтамиз.

Балотелли "Адана Демирспор" таркибида 5 та ўйинда (ўртача 36 дақиқа майдонда ҳаракат қилди) 3 та гол урган (ҳар 61 дақиқада битта гол), дарвоза томон 11 та зарба йўллаган, шундан 5 таси аниқ;

Распадори "Наполи" сафида 12 та ўйинда (майдонда ўртача 59 дақиқа ҳаракат қилди) 3 та гол урган (ҳар 238 дақиқада битта гол), дарвоза томон 35 та зарба берган (шундан 14 таси аниқ), 2 та голли узатма;

Скамакка "Аталанта" учун 9 та ўйинда (майдонда ўртача 56 дақиқа ҳаракат қилди) 5 та гол урган (ҳар 100 дақиқада битта гол), дарвоза томон 26 та зарба берган (шундан 11 таси аниқ), 1 та голли узатма.

Балотелли камдан-кам ўйнайди, лекин майдонга тушса, натижа бера олади. У буни Скамакка ва айниқса, Распадоридан кўра анча яхши бажаради. Фарқ чемпионатларнинг даражасида: Туркия лигасининг энг яхши тўпурари Эдин Жеко аллақачон 12 ўйинда 10 та гол урган бўлса, "Интер"да А Сериянинг сўнгги мавсумида атиги 9 та гол урган (улардан 3 таси пенальтидан).

Марионинг статистикаси ҳурматга лойиқ, аммо Туркия чемпионати Италияникидан анча ортдалиги аниқ. Бундан ташқари, Балонинг терма жамоага қайтишига қарши яна иккита муҳим омил бўлиши мумкин:

1. Жамоадошлар ўз ҳужумчиларини танқид қилган футболчини қандай кутиб олишади?

2. Охирги уч йил ичида Балотелли жароҳатлар туфайли 176 кунни(!) ўтказиб юборди, яъни деярли олти ой. Бу жуда кўп эмасми? Яна бир жароҳат бўлса, у формасини тиклашга улгурадими?

Терма жамоа унга муҳтожлигини эълон қилган Марио ҳали ҳам ўтмишда яшаётганга ўхшайди. У ўзини ҳали ҳам Евро-2012да порлаган, "Манчестер Сити" учун АПЛда гол ураётган ёки ҳеч бўлмаганда "Ницца"да ажойиб фаолият олиб бораётган футболчи деб ўйламоқда.  Афсуски, энди ундай эмас. Унинг баёнотлари ҳали ҳам оммавий ахборот воситаларини портлатиб юборади, аммо, афсуски, улар энди мантиққа зид.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика