Latest news

17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  1 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  2 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  2 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  5 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  1 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  3 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  3

Мельничук кетма-кет иккинчи йил "Динамо"нинг энг яхши футболчиси News

Мельничук кетма-кет иккинчи йил "Динамо"нинг энг яхши футболчиси

«Динамо» клуби расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Андрей Мельничук кетма-кет иккинчи маротаба «мавсумнинг энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.
Жорий мавсумда 23 учрашувда майдонга тушган ва 2054 дақиқа давомида дарвоза қўриқлаган посбонга умумий 219 овоздан 123 нафар иштирокчи айнан Мельничукни танлаган. Бу 56.2% фоиз деганидир.

Сўровнома якунига биноан, «Динамо» тўпурари Санъат Шихов иккинчи ўринда қайд этилди. Олий Лига баҳсларида 24 учрашувда 2084 дақиқа давомида тўп суриб, 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ҳужумкор яримҳимоячига 55 та (25.1%) овоз берилган.

Учинчи ўринда эса «Динамо»га сафарда «Бунёдкор» устидан ғалаба келтирган гол муаллифи Азамат Бобожонов кўрсатилган. У бу борада 12 (5.5%) овоз тўплаган ҳолда ҳужумчи Зайниддин Тожиев ва ҳимоячи Аваз Агалиевларни ортда қолдирган.

Қайд этиш жоиз, энг яхши футболчи деб топилган Андрей Мельничук «Динамо» клуби мухлислари томонидан иккинчи марта эсдалик совға билан тақдирланди.

2007 йилдан буён аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилган футболчилар:

2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – Дэвид Ония

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика