Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  6 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  23 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Мексика-2011 қаҳрамони Тимур Ҳакимов 26 ёшга тўлди News

Мексика-2011 қаҳрамони Тимур Ҳакимов 26 ёшга тўлди

Бугун "Оқ-тепа" клуби ҳужумчиси, 2011 йили Мексика яшил майдонларида порлаган юлдузчамиз Тимур Ҳакимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мексикадаги ўсмирлар (U-17) ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз таркибида порлаган футболчилардан бири бу Тимур Ҳакимов эди. Ўша кичик мундиалда бугунги кун қаҳрамони чинакамига порлаганди. Мексикадан қайтиб келган терма жамоамиз аъзоларига ЎФА майдонида "Спарк" автомобилларининг тантанали равишда топширилгани ҳамон кўз ўнгимизда.     

- Ёшлигим барча болалар каби оддий ўтган, - дейди Тимур болалик йилларини эсга олиб. - Кўчада тенгдошларим билан ўйнардим. Етти ёшимдан футбол билан ҳамнафасман. Кўчада футбол ўйнаб юрганимизда каттароқ болалар уйдагиларим ёнига келиб, мени футболга беришларини сўрашган. Бу болада қобилият бор деб айтишганди. Биринчи мураббийим Алексей Евстафеев. Бу мураббийдан бир умрга миннатдорман. 

Фаолиятимдаги энг ёрқин турнир сифатида ҳеч иккиланишсиз Мексикадаги жаҳон чемпионатини айтган бўлардим. Бу менинг илк жаҳон чемпионатим эди. Дастлабки турдаги мағлубиятга қарамай чорак финалга қадар етиб боргандик. Мундиалдаги шароитлар, муҳит ажойиб эди. Мексикада хатто бизга маҳаллий аҳоли ҳам чин дилдан мухлислик қилганди. Худди ўз майдонимизда ўйнагандек таассурот бўлганди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам Мексикадаги мундиални ҳали узоқ вақт эслаб юрамиз. Майли, энди бу тарих. Ўша жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Тимур Ҳакимовни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Бу табрикка сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари ҳам қўшиладилар. У жорий мавсум "Оқ-тепа" клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика