Latest news

07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  2 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  3 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  223 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1

Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибларига велосипед совға қилинди (+ФОТО) News

Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибларига велосипед совға қилинди (+ФОТО)

Бугун, 30 май куни пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Чемпионлар юрт фахри» тадбири ташкил қилинди.

Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар берди.

Ушбу тадбирда яқинда Москва шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчиларимиз, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров, шунингдек, Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей ўқувчилари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқиб, ёш чемпионларимизга ўзининг энг самимий тилакларини изхор этди.

«Энг аввало қўлга киритилган ушбу ғалаба билан яна бир маротаба табриклайман. Ушбу ғалабадан барчамиз хурсандмиз. Юртимизда яратилган имкониятлар кенглигидан мана шундай муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Сиз бугунги кун қаҳрамонларисиз. Тенгдошларингиз сизларга қараб янги марраларга интиладилар. Келажакда бунданда катта муваффақиятлар тилаб қоламан», – деди Жасур Матчанов. 

Шундан сўнг ёш чемпионларга Миллий олимпия қўмитаси совғалари – велосипедлар тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг болалар ашула ва рақс гуруҳи ўзининг чиқиши билан йиғилганларнинг кайфиятини хушнуд этди. Сўнгра тадбир иштирокчилари ёш чемпионларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилишди.

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика