Latest news

13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   0 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  3 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  8 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  10 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистондаги халқаро мусобақа ғолибига айланди News

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистондаги халқаро мусобақа ғолибига айланди

Жамшид Асадов бошчилигидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади.

Мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонда ташкил этилган "Келажак сендан бошланади!" халқаро турнирига таклиф этилганди. Мазкур турнир финалида терма жамоамиз Тожикистоннинг меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа вакилларимиз халқаро мусобақа ғолибига айланишди.

Жамшид Асадов бошчилигидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасига келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаб қоламиз!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика