Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида турнир ўтказилди News

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида турнир ўтказилди

Бугун РБЖФ "Сен ёлғиз эмассан" фонди билан Ўзбекистон футзал ассоциацияси ҳамкорлигида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол турнири ўтказилди.

Турнирда 4 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Биринчи ярим финалда SOS Болалар шаҳарчаси ва 30-сонли Меҳрибонлик уйи ўзаро ўйнади. Унда 4:3 ҳисобида SOS Болалар шаҳарчаси ғалаба қозонди.


Иккинчи ярим финалда 23-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда А.П Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи ўзаро беллашди. Ушбу баҳсда 23-сонли Меҳрибонлик уйи 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Учинчи ўрин учун бўлган ўйинда А.П Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи 30-сонли Меҳрибонлик уйини мағлуб этди.


Финал баҳсида 23-сонли Меҳрибонлик уйи SOS Болалар шаҳарчаси устидан 11-3 ҳисобида устун келиб биринчи ўринни эгаллади.


Турнирда иштирок этган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг чиройли ўйин намойиш этишганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика