Latest news

10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  0 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  0 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2

Меҳди Тареми: "Ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионатига чиқа оламиз" News

Меҳди Тареми: "Ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионатига чиқа оламиз"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми ОФК сайтига интервью берди.

Португалиянинг "Порту" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ўз интервьюсида терма жамоа бош мураббийи Драган Скочич номига илиқ фикрларни билдирди. 

"Ҳаммамиз Драган Скочични яхши биламиз. У Эронда бир неча йил ишлаган ҳамда футболчиларни жуда яхши билади. Унинг ҳар бир ўйин учун ўз режаси бор, футболчилар билан дилдан гаплашади, жамоадан нима хоҳлаётганини уқтира олади. Мен мураббий билан гаплашганимда унинг нақадар меҳнаткаш ва режали инсон эканини кўрдим. Ўйлашимча, бу мураббий билан бемалол жаҳон чемпионатига чиқа оламиз. Ўз навбатида мен ҳам жамоа учун боримни беришга тайёрман".

Драган Скочич шу йилнинг февраль ойида бош мураббий этиб тайинланганидан бери форслар фақат битта ўйинда майдонга тушишди. Тошкентда Ўзбекистон МТЖ билан кечган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва голлардан бири Тареми ҳисобига ёзилди.

Скочич мураббийлик фаолияти мобайнида Хорватия, Словения, Қувайт ва Саудия Арабистонида ҳам ишлаган. У 2013 йилдан бери Эронда меҳнат қилиб келмоқда. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика