Мбаппе "Реал"да қайси рақамни олади?
21 feb 2024 13:11
News
Форвард мадридликлар сафида 10-рақамни олиши мумкин.
У ПСЖ таркибида 7-рақамда ўйнайди, лекин "Реал"да бу рақам банд. Унда Эден Азар кетганидан кейин Винисиус Жуниор ҳаракат қилмоқда.
Карим Бензема кетганидан кейин 9-рақам бўш турибди. Кўпчилик Каримнинг рақамини 2024 йилнинг ёзида (18 ёшга тўлганидан кейин) "Реал" таркибига келиб қўшиладиган ҳужумчи Эндрик олишини айтмоқда.
Мбаппе эса катта эҳтимол билан 10-рақамни олади. Сабаби, бу рақам Лука Модрич ёзда жамоани тарк этганидан сўнг бўшаб қолади. Хорватиялик ярим ҳимоячи 2017/2018 йилги мавсумдан бери шу рақамда тўп тепиб келмоқда.

Килиан бир пайтлар "Монако"да айни шу рақамда ўйнаган, Франция терма жамоасида ҳам 10-рақам уники.
Link :
Source : marca.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments