Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди
16 jul 2024 21:18
News
Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди
"Реал Мадрид"нинг янги футболчиси Килиан Мбаппе қайси позицияда тўп тепишни хоҳлаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Бугун тантанали очилиш маросимидан кейинги илк интервьюсида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, мураббий Карло Анчелотти истаган жойда ўйнашни маъқул кўришини айтди.
"Мураббий қайси позицияга жойлаштиришни хоҳласа, ўша ерда ҳаракат қиламан. Мен учта позицияда ўйнай оламан. Буни "Монако", ПСЖ ва Франция терма жамоаларида уддалаганман. Журналистлар учун қизиқдир лекин буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Мен шунчаки майдонда бўлишни хоҳлайман. Қайси позицияда эканлигининг аҳамияти йўқ. Мен истаган нарса "Реал Мадрид"га ёрдам бериш", деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе "Қироллик клуби" сафига эркин агент сифатида қўшилди. Янги клубида у 9-рақамли либосда майдонга тушади.
Link :
Source : 90min
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments