Мбаппе ПСЖнинг ЕЧЛдаги омадсизликлари ҳақида гапирди
08 jul 2023 19:50
News
Мбаппе ПСЖнинг ЕЧЛдаги омадсизликлари ҳақида гапирди
Парижликлар кетма-кет икки мавсум ЕЧЛни 1/8 финалда тарк этди.
"ПСЖга ЕЧЛ ғолиблиги учун нималар етишмаётганини билмайман, умуман олганда бу савол менга йўналтирилиши ҳам нотўғри. Биз қўлимиздан келганимизча ҳаракат қилдик, нуқта. Бу саволни жамоани қураётган инсонларга беришингиз керак.
Мен ўз ишимни боримча қилишга ҳаракат қиляпман. Ўтган мавсумда терма ва клубда 40тага яқин гол урдим. Миллий чемпионатнинг энг яхши футболчиси ҳам бўлдим.
ЕЧЛда "Бавария"га қарши ўйинда жароҳат олдим ва жавоб ўйинида жамоага ёрдам бера олмадим. Гуруҳ босқичидаги ўйинларда эса жамоанинг асосий футболчиси бўлдим.
Мен сеҳргар эмасман, баъзида футболда ўтиб бўлмас тўсиқлар бўлади. Мана нима сабабдан саволни менга эмас, бошқаларга беришингиз керак", - деди Мбаппе.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments