Мбаппе ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимида иштирок этишдан бош тортди
30 mar 2022 20:32
News
Мбаппе ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимида иштирок этишдан бош тортди
Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимида иштирок этишдан бош тортди.
Қатар вакиллари ПСЖ ҳужумчиси 1 апрель куни Доҳада бўлиб ўтадиган маросимнинг асосий меҳмонларидан бири бўлишини истаётганди.
Қатарликлар Мбаппенинг ПСЖ ва Франция футбол федерацияси билан биргаликда ташриф буюришига рози бўлишди, бироқ Килиан ўз қарорини Франция терма жамоаси сардори эмаслиги билан изоҳлаб, қуръа ташлаш маросимига келишдан бош тортди. Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис ҳозирда Франция терма жамоаси сардори ҳисобланади.
Бундан ташқари, 23 ёшли ҳужумчи Лига 1'нинг 30-тури доирасида 3 апрелга белгиланган "Лорьян"га қарши ўйинга имкон қадар яхши тайёргарлик кўрмоқчи.
Шу тариқа, маросимда Франция номидан бошқа футболчи иштирок этади.
Link :
Source : Onze Mondial
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments