Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Майли-да, кимгадир ёқса, ёқмаса News

Майли-да, кимгадир ёқса, ёқмаса

Бир неча кун муқаддам Суперлиганинг навбатдаги баҳорини қарши олдик.

Ўзбек футболи деганда, кўпчиликнинг қарашида терма жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани-ю, улар учун аталган ўзбек сўкишлар энциклопедиясидаги сўзларнинг мадҳ қилиниши тушунилади. Ваҳоланки, бошқа жамоавий спорт турларимиз қайд этаётган натижалар ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас. Қолаверса, тишковлагични тишларининг орасига қистириб, оғзига келадиганини гапирадиган акахонларимизнинг кўпчилиги ўзи истиқомат қиладиган вилоят яки туман шаънини ҳимоя қиладиган клубнинг натижаларидан бехабар. Албатта, жамоаси мағлубиятга учраганда ҳам стадионга ташриф буюриб, суюкли клубининг дардига шерик бўладиганлар бундан мустасно. 

Coca Cola Суперлигасининг навбатдаги баҳорини ҳам қарши олдик. Дастлабки тур натижадларига кўра, ўзбек халқининг нақадар меҳмондўст эканлигига гувоҳ бўлдик. Яъни, ўтказилган етти учрашувнинг олтитасида меҳмонлар мезбонларнинг борини супуприб кетишди. Фақатгина "Навбаҳор" клуби "Меҳмон меҳмонни севмас, Мезбон ҳаммасини севмас", мақолига риоя қилди.

Жорий мавсумнинг дастлабки турига аввалгиларига қараганда камроқ қоракўз ташриф буюрибди. Баъзи учрашувларда чинини айтганда эсноқ тутган бўлса, айрим учрашувлар ҳакам ҳуштаги жонли ижрода куйлагунга қадар креслода ўтиришга мажбур қилди.


МEТАЛЛУРГ – НEФТЧИ

Дастлабки учрашувлардан бири Бекободда бўлиб ўтди. Ҳамма лаш-лушини олиб, Туркияга жўнаган бир паллада "Уйда ёлғиз" қаҳрамонига айланган "Металлург" "арази"ни "Нефтчи"га қарши ўйинда тўкиб-сочди. 

Луисма Эрнандес шогирдлари дастлабки ўйинни бўш ўтказишди, бироқ уларнинг ўз майдонидаги йирик мағлубияти мени таажжубга солгани йўқ. Қолаверса, Тошкент вилояти жамоасининг келажагидан қайғурмайман. Тўғри, "Металлург" нафақат "Нефтчи", балки чемпионатдаги энг кучсиз дея ҳисобланиши мумкин бўлган жамоаларга ҳам исталган ҳисобда ютқазиши мумкин, бироқ жамоа барибир Суперлигада қолишни уддалайди. Қолгандаям, ўнинчи ўриндан пастга тушмайди. Бекободликларнинг шу жиҳатига қойил қолмасдан илож йўқ. 

"Нефтчи" эса ҳақли ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳам етарлича муаммолар борлигини гувоҳи бўлдик. Левченко шогирдлари рақиб дарвозасига атиги учта аниқ зарба бериб, максимал фойдаланди. Ҳимояда эса уларнинг бахтига рақиб страйкерлари вазиятларни дафн қилиб қўя қолишди. Шунга қарамай, фарғоналиклар рақибни яхши ўрганишган. "Металлург" эса "отработка" топшириши керак бўлади. Уларни олдинда водийнинг янада қўрқинчлироқ клуби, юқорида таъкидлаганимиздек меҳмон экан иззат қилиб ўтирмайдиган "Навбаҳор" кутиб турибди. "Нефтчи" футболчилари ҳам Роналдиньо сингари кулишлари шарт эмас, улар келгуси турда мамлакатнинг амалдаги чемпионини қабул қилади.


ПАХТАКОР – ОЛИМПИК

"Олимпик"нинг эса "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабасидан хурсандман. Бу билан "Пахтакор"ни ёмон кўраман ёки аксинча, ёш жамоанинг фанатиман деган қарашлардан йироқман. Шунчаки, ўтган йили аланга олган йигитларнинг шижоати сўнмаганидан мамнунман. Яъни, "Олимпик" пойтахт клуби ўрнида "Навбаҳор" ёки "Насаф"ни мағлуб этганида ҳам кайфиятимни ўзгартирмасдим. Бироқ Кападзе шакллантираётган жамоада ҳам ремонт қилиш керак бўлган жиҳатлар мавжуд эканлиги кўзга ташланди. Жумладан, Назаров ўрнига 2,5 га 7 метрли дарвоза қўриқчисига айланган Абдунабиев сал қолмаса Кариуснинг ҳолига тушиши тайин эди. Яхшиямки, бахтига унинг жамоаси чойхона қилишга арзигулик натижа қайд этди. Кападзе ўтган йили шогирдларини ҳали ёш эканлигини, шаклланиш учун вақт талаб этишини кўп бора таъкидларди. Бироқ эндиликда бу гапнинг чанги кўкка совурилиши ҳеч гап эмас, чунки йигитлар улғайшди ҳамда Суперлига муҳитини ҳис қилиб бўлишди.

"Пахтакор" эса "Олимпик"га қарши баҳсда гўё Мерсга қарши ЎзАвтомоторс каби ҳаракатланди. Қолаверса, наздимда, "шерлар" сафида марказий ҳужумчи етишмади. Чераннинг ҳужум ортида самараси кўпроқ тегади, Рашидов ҳам ўз жойида фойдалироқ ўйин намойиш этиши, шубҳасиз. Шацкихдан бир нарса учун — ёшларга қўрқмасдан имконият тақдим эта олишидан хурсандман, ўтган мавсум Файзуллаев ҳамда Азмиддиновни янгидан кашф қилган бўлсак, жорий мавсум уларнинг сони ошишидан умидвормиз. "Пахтакор"ни келгусида турда яна бир жиддий синов кутиб турибди, клуб дастлабки турда йирик ғалабани тантана қилган "Нефтчи" майдонига сафар уюштиради.


СЎҒДИЁНА – БУНЁДКОР

Одамзод бирор кишига кўнгил қўйса ҳамда айрилиқ деган дардга мубтало бўлса, ўша бевафони ёинки бошқа таърифга мос кишини узоқ вақт миясидаги флешкасидан ўчира олмайди. "Сўғдиёна" ҳам ОФК кубогидаги мағлубиятини ҳамон унута олмаяпти. Ёрқин Назаров шогирдлари ўз мухлислари қаршисида кечган баҳсда атиги битта аниқ зарба йўллашнинг имконини топа олишди. Бундан ташқари, жиззахликлар ўзининг асосий ҳужумчиси Шоҳрўз Норхоновдан айрилди. Келгуси ўйинларда ҳам шу тахлитда ўйин намойиш этса, "бўрилар"нинг қолган тишлари ҳам кўзмунчоққа айланиши ҳеч гапмас.

"Қалдирғочлар"нинг парвози эса қай даражада юқори эканлигини кейинги турда ОКМКга қарши баҳс кўрсатиб беради.


НАВБАҲОР – ҚИЗИЛҚУМ

"Навбаҳор" ўз олдига ўтган йилгидан-да юқорироқ мақсадларни қўйди, таркиб жиҳатдан ҳам сезиларли кучайишга эришди. Шу боис, наманганликларнинг рақобатчиларига жорий мавсум осон бўлмайди. "Лочинлар" юксак қоялар сари парвозга шайланганликларини дастлабки турдаёқ исботлади — Навоийнинг "Қизилқум" клуби йирик ҳисобда таслим этилди. Бироқ яна бир нарса мени кўпинча ҳайратга солади ва ачинишга мажбур қилади — "Қизилқум" клубининг етакчи, умуман, кўпгина клубларга қарши ўйинларида дарвозабон ёки ҳимоячи антиқа хатоларга йўл қўяди. Ўтган йили Нестеровдай посбонда ҳам шу каби ҳоалт кузатилганидан сўнг жамоа Куртуа келса ҳам шу ҳолга тушса керак деган тасаввур уйғонганди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам бурчак зарбасидан сўнг тўпни бемалол қайтариши мумкин бўлган Илёсов тўпни ўтказиб юборди, жой танлашда адашди, майли, учинчи гол юзага келишида хато пас берди, бу ҳам майли, тўпни эгаллаб олган Искандеровнинг пасидан сўнг чала подкат ташлаган Шукуриллаев, сўнгра оёғига тўп теккан Толмасов "бехосдан" тўпни ўтказиб юборди. Майли. 88-дақиқада Искандеровнинг марказдан олдинга узатган яна бир пасидан сўнг яна оёғига чўзмаган (балки чўзсам етмайди деб ўйлагандир) Толмасовдан, сўнгра оёғини чўзиб ҳам тўпга тегинолмаган Маматхўжаевдан тўп "нохосдан" (ҳадеб бехосдан деяверамизми) ўтиб кетди. Шундай вазиятдан эса Собиржонов қурғур фойдалана олмади. Майли-да, кимгадир ёқса, ёқмаса.


НАСАФ – АНДИЖОН

Қаршидаги баҳс эса мисоли "Тинч Дон"ни эслатди. Жамоалар гол уриши тугул, дарвозага аниқ зарба бергунга қадар мизғиб олишга улгурдим. "Шум бола" фильмидаги қаҳрамоннинг "Қурғон ҳам ёнди, омбор ҳам ёнди" деганидек, "Насаф"да ҳам Норчаев кетди, Лима ва Станоевич жароҳатда, янги келганлар эса ҳали тўлиқ мослашиб улгармагани кўзга ташланди. "Андижон" эса учрашув учрашув давомида бор-йўғи битта аниқ зарба йўллади, аниқ бўлгандаям, унутилмас зарбага айланди. "Насаф" ўйин давомида нисбатан устунликка эга бўлди, футболчилар узун пасларнинг кўпини маромига етказди, аммо қисқа пасларга келганларда қошларни чимиришга арзигулик ҳаракатлар кўп бўлди. Қолаверса, "Андижон" псобони ҳам икки бор жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. "Насаф" камчиликларини баратараф этмаса, келгуси баҳсда "Турон"дан ҳам сюрприз қабул қилиб олиши мумкин. "Андижон" эса "Сурхон" майдонига сафар қилади ҳамда илк турдаги муваффақият тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади.


СУРХОН – ОКМК

Менга биринчи бўлимдаги "Сурхон" ёқди. Ушбу таймда Сергей Арслонов шогирдлари олмалиқликларга қараганда яхшироқ таассурот қолдирди. Бироқ иккинчи бўлимда "учар тулпорлар" тақасидан жудо бўлди, ҳатто рақиб жамоа дарвозаси томон бирорта зарба йўллай олмади. Қосимов шогирдлари эса танаффусда даккининг "додасини" эшитган бўлса, ажабмаски, иккинчи бўлимда ҳимоядаги хатоларни беркитишга муваффақ бўлди. Ўша биринчи бўлимдаги "Сурхон" ўз юришида давом этса ва иккинчи бўлимда ўша жамоани қидирувга бермайдиган бўлсак, яхши натижалар қайд эта олишига шубҳаланмайман. Термизликлар келгуси турда кимсан "Насаф" майдонидан 3 очко билан қайтаган "Андижон"ни қабул қилади. "Сурхон" ўз майдонидаги сўнгги 4 ўйинда водий жамоасига ютқазмаган. Бироқ бу сафарга баҳсда анча тер тўкишига тўғри келади. ОКМК эса "Бунёдкор"га қарши беллашади. "Маъданчилар" сўнгги бор 4 йил муқаддам пойтахт клубга ютқазган. Шунга қарамай, Жиззахдан ўзлари кўзлаган натижа билан қайтган ёш "қалдирғочлар"га қарши баҳс шиддатли руҳда ўтиши кутилмоқда.


ТУРОН – БУХОРО

Мана шу жуфтлик кўпчилик эътиборидан четга қолган бўлиши мумкин, аммо менинг диққатимга магнитларини ишга туширди. Суперлига соғинчи билан қайтган икки клубнинг дастлабки турда қониқарли натижа қайд этиши муҳим аҳамият касб этарди. Қолаверса, икки клубнинг Про-лигадаги ҳисоб-китоблари ҳам мавжуд эди. Учрашувда "Бухоро"нинг иккинчи бўлим бошидаёқ бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, шижоатини сўндирмади. Шахсан Иминовнинг беллашув давомида саъй-ҳаракатлари ижобий таасурот қолдирди. "Турон" эса ғалабани ўзлари рақибларига "тортиқ" қилиб юборди. Асосан стандарт вазиятларга таянган клуб бундан унумли фойдаланди. Бироқ иккинчи голни ўз посбонининг ибора билан айтганда полиз маҳсулотини тушириб юборгани қимматга тушди. Яйпанликлар 2-турда Қаршига сафар уюштиради. "Насаф" эса биринчи ўйиндаги мағлубиятининг аламини кимдан олишни билмасдан тишларини қайраб турибди. "Бухоро"ни эса қўшни вилоят сафари кутиб турибди. "Қизилқум"га қарши кечадиган баҳсда кўҳна шаҳар жамоаси одатдаги ўйинини йўқотмаса, бемалол очко қўлга кирита олади деб ўйлайман.


Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика