Майк Дин дербидаги хатосини тан олди
19 aug 2022 09:15
News
Майк Дин дербидаги хатосини тан олди
Майк Дин мазкур учрашувда видеоассистент сифатида ишлади.
Учрашув охирларида “шпорлар” ҳимоячиси Кристиан Ромеро жарима майдончаси ичидаги тўп учун курашда рақиб аъзоси Марк Кукурельянинг сочидан ушлаб, уни мувозанатдан чиқарди. Баҳс бош ҳаками Энтони Тейлор мазкур вазиятни эътиборсиз қолдирди ва “Тоттенхэм” Харри Кейннинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.
“Баъзида ортга қараб, бошқача ҳаракат қилиш мумкинлигини тушунасан.
Кейннинг 2-голига келсак, мен бош ҳакам Энтони Тейлордан “Тоттенхэм”дан Ромеро ва “Челси”дан Кукурелья билан боғлиқ вазиятни кўздан кечиришим учун вақт сўрадим.
ВАРдалигим учун жарима зарбаси бера олмасдим, аммо Тейлорга қизил карточка бўлиши мумкинлигини кўриб чиқиш учун арбитрга ажратилган жойга келишини сўрай олардим. Бир неча сония ичида Ромеронинг Кукурельянинг сочидан тортган ҳолатини кўриб чиқишим керак эди, бу атайин қилинган деб ўйламагандим.
Бу эса қанчалик тажрибали бўлишингдан қатъи назар, 20 йилдан ортиқ АПЛда ҳакамлик қилганимни қарамасдан доимо ўрганишим кераклигини исботлайди. Бу мени хафа қилди, чунки бу хато ҳакамларимизнинг шундай ажойиб уик-энддаги ягона камчилиги бўлди”, дейди Дин.
Comments