Махсталиев билан Ҳакимов Италияга боради News

Махсталиев билан Ҳакимов Италияга боради

Февраль ойида "Коппа Карнавале" турнири бўлиб ўтади.
Мазкур халқаро мусобақада иштирок этадиган "Пахтакор" ёшлар жамоаси турнирга айни пайтда жиддий суръатда тайёргарлик кўрмоқда. Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоанинг рўйхатига 1994 йилда туғилган тўрт нафар футболчи киритилган. Эътиборлиси уларнинг орасида Аббос Махсталиев билан Темур Ҳакимов ҳам бор. Ўз вақтида ўсмирлар терма жамоаси таркибида бирга ажойиб тандем ташкил этган ушбу футболчилар эндиликда Италияда кечадиган турнирда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика