Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

"Махарадзе иши" ёпилдими? News

"Махарадзе иши" ёпилдими?

2 кундирки, футболимиз ихлосмандларининг бор эътибори Тошкентнинг "Локомотив" клуби атрофида содир бўлаётган воқеаларга қаратилган.

Бироз аввал "Спортс.уз" нашри "темирйўлчилар" сардори ҳақидаги маълумотларни сиздириб юборган шахс гапларидан тониб, фейк тарқатгани ва футболчиларга туҳмат қилганини билдириб, барчадан узр сўрагани тўғрисида маълумот берди:

"Салом, узр. Мен "Локомотив"нинг чин мухлисиман. Уларни ҳар бир ўйинини кузатиб бораман. Охирги пайтларда кўп мағлубиятга учрагани учун, ғазабланиб шу ишга қўл урдим. Мен Ўзбекистондаги барчага соҳта хабар жўнатган эдим. Футболчиларнинг расмларини интернетдан кесиб олдим. Яна бир бор барчадан узр сўрайман!"

Тасдиқланди

"Локо"нинг хитойлик "мухлиси" ўтган гал ўзини тотализатор кантораси инспектори сифатида таништирган эди. Махарадзе ҳақидаги хабар ОАВга сизиб чиқиши билан "Championat.asia"да қилган чиқишимда унинг ҳеч қайси букмейкерга алоқаси йўқлиги ҳақида ёзгандим. Мана, 48 соатдан кейин ўзи ҳам тан олди. 

Яна қайтараман: хабарларни сиздирган шахс на мухлис, на инспектор. У мижозлари (футболчилар)нинг ўйинига нолегал кантораларда ставка қилиб, даромадни улар билан бўлишадиган жиноятчи. Ўзаро муносабатлар катта маблағга "куйган" "Локо мухлиси" Кахини қурбон қилиш орқали бошқа шерикларига таҳдид қилган бўлиши мумкин.

Нега чекинди?

Ҳеч ким "хитойлик мухлис" нега бир думалаб, ортга қадам қўйганини тушунмаяпти. Бу вазиятда ақллироқ одамлар шунақа хулоса қилиши мумкин: "Махарадзе тўғрисидаги маълумотлар тарқалганидан кейин ишнинг ичидаги бошқа шериклар қўрқди ва ўртадаги қарзни узиб, "хитойлик мухлис"нинг оғзини ёпишди".

Аммо бу вариант ҳам хато бўлиши мумкин. Championat.asia'га маълум бўлишича, ЎФА қошидаги инспекция мазкур иш бўйича ФИФА ва ОФКнинг тегишли органлари билан ҳамкорлик қиляпти. Хабарни сиздирган киши фақат Ўзбекистон чемпионатига "ставка" қилмаслиги аниқланган. Шу туфайли халқаро ташкилотлар унинг шахсиятини аниқлашга жиддий тарзда ҳаракат қиляпти. Бу терговда иштирок этаётганлар томонидан "хитойлик мухлис"га етказилган, у шу туфайли чекинган бўлиши мумкин. Чунки Чин юртида бизникидан фарқли равишда спортдаги товламачилик учун ҳам қўрқинчли жазолар муқаррар.

Тўхташ йўқ!

Юқоридаги баёнотдан кейин мухлисларнинг кайфияти тушиб кетди. Кўпчилик иш шу нуқтада тўхташи, Кахи оқлаб юборилишини кутяпти. Бу хил фикрларга муносабат олиш учун ЎФА билан боғландик.

"Хавотирга ўрин йўқ! Бу иш ҳеч қанақасига тўхтаб қолмайди. Масъуллар ярим тун бўлишига қарамай, ҳозир ҳам шу масалада ишлашяпти", — дейилди қўнғироқда. 

Куни кеча Равшан Эрматов билан шу мавзуда суҳбатлашган эдик. Равшан ака барча хотиржам бўлиши, "Махарадзе иши" охирига етказилишини ташкилот президенти Абдусалом Азизов шахсан хоҳлаётганини айтди.

Тўлабек Акрамов билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибмиз. "Локо" раҳбарияти иш охирига етказилишини ҳаммадан кўпроқ хоҳлаяпти. Шундай экан, хавотирланманг. ЎФА қошидаги махсус инспекцияга ишонамиз ва айбдорлар тўлиқ жазоланишидан умид қиламиз. Сиз ҳам вазиятдан чалғимай, воқеалар ривожини кузатиб боринг.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика