Latest news

01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  0 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  12 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  6 00:46Испания Кубоги. "Реал" – "Сельта" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 00:30HERE WE GO: Омар Мармуш - "Манчестер Сити" футболчиси!  6 00:15Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан гол  0 23:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  3 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш  1 22:50"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  3 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  18 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак? News

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Бу ҳақда миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Бу йилги – “корона” қатор ўзгартиришлар киритган чемпионатимиз ҳам ўз якунига етди. Мавсум давомида пандемия сабаб юзага келган вазиятларни тўғри баҳолаган ҳолда тақвим тузиб, давом эттиришга эришилган чемпионатни саломатлик нуқтаи назаридан жамоаларда жиддий "инцидент"ларсиз якунлашда ПФЛнинг самарали ташкилотчилигини алоҳида эътироф этмасак инсофдан бўлмас. Март ойининг қоқ ўртасидаёқ тўхтатилган чемпионатдаги танаффусда футболчилар аввалига индивидуал, кейин эса жамоавий машғулотлар ўтказиб, сўнггида тиғиз график асосида шу кунгача етиб келишди ва яхшигина юклама олиб улгуришди. Олдинда кубок ўйинлари қолди, холос. “Блиц турнир” кўринишидаги кубок ўйинларини кимдир эрта, кимдир кечроқ якунлашига тўғри келади. Хўш, шундан сўнг, жамоаларнинг кейинги мавсум олди йиғинигача, футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Ушбу муҳим саволга тиббий нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, футболчиларнинг дам олиш муддати 3 ҳафтани ташкил қилиши тўғри ҳисобланади. Масалан: 8-декабрда кубок баҳсларидаги юришини тўхтатган жамоа бемалол янги йил байрамидан сўнг йиғилиши, финалга етиб борган клуб эса 10-январларда йиғин бошлаши мумкин (“ОЧЛ” иштирокчиларида бироз ўзгариш бўлиши мумкин). Барибир, дам олиш муддатининг биринчи ярми пассив дам олиш билан ўтса, иккинчи ярми актив ҳолда (жамоа мураббийлари тузиб берган индивидуал машғулотлар билан) ўтказилади.

Жамоани жисмонан мавсумга тайёрлаш учун 6 ҳафта етарли эканини инобатга олсак мавсумни бемалол февралнинг иккинчи ярмида бошлашимиз ҳам мумкин (ёзнинг жазирамасида футболчиларга етарли дам бериш ва кўнгилдагидек йиғин ўтказиб олиш учун). Ҳар қалай бу вариант, ўйинлари март ойига режалаштирилган терма жамоамиз учун ҳам фойдали, қолаверса март ойида икки тур ўйнаб улгурмай, яна узоқ муддат танаффус қилгандан яхшироқ).

Нима бўлганда ҳам кейинги мавсум, мухлислар соғинган ва кўниккан одатий шароитда ўтади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев ўз каналида.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика