Latest news

16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  0 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  0 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  7 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  15 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  7 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1

Мавсум якунлари. "Навбаҳор" саккизинчи марта ажойиб натижа қайд этди News

Мавсум якунлари. "Навбаҳор" саккизинчи марта ажойиб натижа қайд этди

“Навбаҳор” бу йилги мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказди десак муболаға бўлмайди. Жамоа айниқса ўз майдонидаги ўйинларда ҳеч ким, ҳатто “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Насаф” каби кучли клублар ҳам уддалай олмаган ишни бажарди.

Яъни, “Навбаҳор” бу йил ўз майдонида умуман ютқазмаган олий лиганинг ягона клуби бўлди. Буни наманганликлар учун албатта яхши натижа деса бўлади, чунки бу жамоа охирги марта 2004 йилни ўз майдонида мағлубиятсиз ўтказганди. Мана энди орадан 13 йил ўтиб “Навбаҳор” яна шундай кўрсаткични қайд этди.

Ўтган йилдан хулоса

“Навбаҳор” учун ўтган йил анча хунук кечганини мухлислар ҳали унутгани йўқ. Чунки жамоа 23 очко тўплаган ҳолда олий лигада 15-ўринни эгаллаган ва элитадан тушиб кетишига бир баҳя қолганди. Охирги ўринни эгаллаган “Андижон” олий лигани тарк этишга мажбур бўлди, “Навбаҳор” эса ўтиш баҳсида “Норин” билан ўйнади. Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида кечган баҳсда “Навбаҳор” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. Ўша пайтга келиб Илҳом Мўминжонов жамоа бош мураббийлигини эгаллашга улгурганди.

“Навбаҳор” бу йилги иштирокидан келиб чиқиб ўтган мавсумдан тўғри хулоса чиқарди дея оламиз. Жамоа ўз майдонидаги ўйинларда ютқазмасликдан ташқари якунда чемпионатни бешинчи ўринда тугатди. “Навбаҳор”нинг бунгача энг яхши кўрсаткичи 2004 йил қайд этилган бўлиб, жамоа учинчи ўринни олганди. Мана энди орадан 13 йил ўтиб “Навбаҳор” мавсумни бешинчи поғонада тугатди.


"Навбаҳор" уйда ким билан қандай ўйнади?

“Навбаҳор” ўз майдонида 15та ўйин ўтказган бўлса, шундан 10тасида зафар қучди ва беш марта дуранг ўйнади. Жамоанинг тўплар нисбати 24-11 кўринишида бўлди ва “Навбаҳор” уйдаги баҳсларда 35 очко жамғарди. Уйдаги ўйинларда очко олиш бўйича “Навбаҳор” олий лига клублари орасида тўртинчи бўлди. Бу борада биринчи ўрин “Насаф”га тегишли бўлиб, қаршиликлар 42 очко жамғаришди. Кейинги иккита ўринни “Локомотив” (40 очко) ва “Пахтакор” (39 очко) банд этди.

“Навбаҳор”нинг ўз майдонида ўнта ўйинда ғалаба қозонганини айтиб ўтдик. Илҳом Мўминжонов шогирдлари уйда “Обод”, “Машъал”, “Шўртан”, “Қизилқум”, “Динамо”, “Металлург”, “Пахтакор”, “Бухоро”, “Сўғдиёна” ва “Насаф” клубларидан устун келишди. Шунингдек, бешта дуранг “Нефтчи”, “Локомотив”, “Қўқон-1912”, “Бунёдкор”, “Олмалиқ” клублари билан қайд этилди.

Қизиғи шундаки, бу йил “Навбаҳор” Қашқадарёнинг учала жамоасини ҳам бир хил 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Умуман олганда, наманганликлар жами олтита ўйинда ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмади. Қашқадарёнинг учта клуби - “Машъал”, “Шўртан” ва “Насаф”дан ташқари “Динамо”, “Пахтакор”, “Бухоро” клублари билан кечган баҳсларда ҳам майдон эгалари гол ўтказмасдан ғалабага эришишди.

“Навбаҳор”нинг голларга бой ўйини “Қизилқум”га қарши кечди. Бунда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Энг йирик ғалаба “Сўғдиёна” билан баҳсда кузатилди - 4:1. Дуранглар ҳақида гапирадиган бўлсак, бешта дурангдан тўрттаси бир хил 1:1 ҳисобида якун топди. Биргина “Локомотив” билан 2:2 ўйналди.


Чемпионат йўлга қўйилганидан бери уйда ютқазмаган клублар

Шу ўринда Ўзбекистон миллий чемпионати йўлга қўйилганидан бери (1992 йил) барча мавсумлар статистикасига эътибор қаратиб, қайси йилларда ким ўз майдонида умуман ютқазмаганини ҳисоблаб чиқдик. Натижада ажойиб рақамларга дуч келдик. Мисол учун миллий чемпионатимизга асос солинганидани бери шу пайтгача ҳаммаси бўлиб 11та жамоа турли йилларда уйда мағлубиятсиз серия қайд этган экан. Булар - “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Нурафшон”, “Темирйўлчи”, “Пахтакор”, МҲСК, “Насаф”, “Бунёдкор”, “Андижон” ва “Локомотив”.

Бу йил 26-миллий чемпионат баҳслари ўтказилган бўлса, шу пайтгача уйда энг кўп мағлубиятсиз кўрсаткич қайд этган жамоа “Пахтакор” бўлиб турибди. “Пахтакор” турли йилларни қўшиб ҳисоблаганда жами 13 марта ўз майдонида мағлубиятсиз натижага эришган. Бу борада кейинги ўринда “Нефтчи” бормоқда. Фарғоналиклар ҳисобида 11та мавсум бор. “Навбаҳор” эса бу йилни қўшиб ҳисоблаганда 8-марта шундай натижага эришди.

“Бунёдкор” беш марта шундай кўрсаткичга эришган бўлса, “Нурафшон”, “Темирйўлчи”, “Насаф” ва “Локомотив” икки мартадан, “Сўғдиёна”, МҲСК, “Андижон” клублари эса биттадан мавсумни мағлубиятсиз ўтказишган.


"Навбаҳор"нинг йилма йил эришган натижалари

Яна “Навбаҳор”га қайтамиз. Айтиб ўтганимиздек, жамоа 13 йил деганда яна юқори ўринни эгаллади. Ўтган йил олий лигадан тушиб кетишига бир баҳя қолган жамоанинг бу мавсум бешинчи ўринни олиши яхши ҳолат. Бунга кўп жамоалар ҳавас қилса арзийди. Аслини олганда “Навбаҳор” олий лига тарихида энг кўзга кўринган клублардан бири ҳисобланади. Қолаверса, миллий чемпионатимиз йўлга қўйилганидан бери қуйи дивизионга ҳали тушиб кетмаган учта жамоа бўлса, шулардан бири “Навбаҳор”. Яна иккита жамоа бу “Пахтакор” билан “Нефтчи”.

Тўғри, “Нефтчи” бу мавсумда ўзини кўрсата олмади, жамоа 15-ўринни эгаллади ва ПФЛ таъкидлаётган 12та жамоалик форматга ўтилса, “Нефтчи” биринчи лигага тушириб юборилиши мумкин. Бироқ бу ҳали якуний қарор эмас, чунки “Нефтчи” олий лигада қолиши ҳам мумкин. Шу боис ҳозирча учта жамоа биринчи лигага тушиб кетмаган деб турамиз. Қизиғи шундаки, 1992 йилги чемпионатда ҳам “Навбаҳор” мавсумни бешинчи поғонада тугатган экан.

Агар барча чемпионатларга эътибор берадиган бўлсак, “Навбаҳор”нинг энг яхши иштироки табиийки 1996 йилга бориб тақалади. Чунки жамоа ўшанда чемпион бўлганини деярли барча мухлислар яхши билишади ва ҳозирча бу “Навбаҳор” тарихидаги ягона чемпионлик бўлиб турибди. Бундан ташқари, жамоа шу пайтгача 8 марта (1993, 1994, 1995, 1997, 1998, 1999, 2003, 2004 йилларда) бронза медалларга эга чиққан. “Навбаҳор” ҳали иккинчи ўринга сазовор бўлмаган. Йилма йил ҳисоблаб чиққанда жамоанинг энг ёмон кўрсаткичи 15-ўринга тўғри келади (2015 йил). Қуйида “Навбаҳор”нинг барча мавсумларда қайси ўринни қўлга киритгани билан танишиб чиқишингиз мумкин.


1992 йил. 5-ўрин
1993 йил. 3-ўрин
1994 йил. 3-ўрин
1995 йил. 3-ўрин
1996 йил. Чемпион
1997 йил. 3-ўрин
1998 йил. 3-ўрин
1999 йил. 3-ўрин
2000 йил. 6-ўрин
2001 йил. 4-ўрин
2002 йил. 6-ўрин
2003 йил. 3-ўрин
2004 йил. 3-ўрин
2005 йил. 6-ўрин
2006 йил. 7-ўрин
2007 йил. 8-ўрин
2008 йил. 13-ўрин
2009 йил. 14-ўрин
2010 йил. 9-ўрин
2011 йил. 6-ўрин
2012 йил. 12-ўрин
2013 йил. 11-ўрин
2014 йил. 7-ўрин
2015 йил. 8-ўрин
2016 йил. 15-ўрин
2017 йил. 5-ўрин


Хулоса ўрнида

Албатта, якунига етган мавсум “Навбаҳор” учун яхши кечди деганимиз билан жамоа барча ўйинларни бир текис ўтказди деб бўлмайди. Илҳом Мўминжонов жамоаси бошида “қора кунлар” ҳам учраб турди. Хусусан биринчи даврада “Навбаҳор” кетма-кет саккизта учрашувда ғалаба қозона олмади. Жамоа 8-турда “Пахтакор”га имкониятни бой берганидан сўнг то биринчи давра охиригача бошқа бирорта ўйинда ғалабага эришмади.

Бундан табиийки бутун жамоа тушкунликка тушиб қолган бўлиши мумкин. Кейинчалик иккинчи даврада ўзига келиб олган жамоа кетма-кет иккита ўйинни ғалаба билан якунлади. “Навбаҳор” иккинчи даврада анча ўзига келиб олди десак янглишмаймиз, негаки жамоа уйдаги барча учрашувларни ғалаба билан якунлади. Намангандаги учта дуранг эса биринчи даврада рўй берганди. Бундан кўриниб турибдики, Илҳом Мўминжонов давралар оралиғидан унумли фойдаланиб, жамоани иккинчи даврага яхши тайёрлай олган. Йўқса бундай натижа кўрсатишнинг ўзи имконсиз бўларди.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика