Latest news

11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  3 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  10 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  53 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  6 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  4 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  3 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  3 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2

Мавсум охирламоқда, чет элга кетишни хоҳловчилар борми? News

Мавсум охирламоқда, чет элга кетишни хоҳловчилар борми?

2011 йилги Осиё Кубоги кўплаб ўйинчиларимизнинг хориж чемпионатларига йўл олишига замин яратганди.
Ўша мусобақадан кейин Жасур Ҳасанов, Шавкат Муллажонов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров сингари футболчиларимиз бошқа чемпионатларга ўтиб кетишди. Вақт ўтиб улар қанчалик ўзгарганини, чет элда ўйнаш футболчига қандай фойда беришини мана энди кўриб турибмиз. Узоққа бормасдан миллий терма жамоамизнинг яқинда ўтказган ўртоқлик учрашувларини олайлик. Тошкентда Янги Зеландияни мағлуб этдик. Ниманинг эвазига? Албатта, легионер футболчилар туфайли.

Ундан кейин БААни 4:0 ҳисобида доғда қолдирдик. Бу ҳам легионерлар туфайли содир бўлгани кўп бор ёзилди. Маҳаллий ўйинчиларга таяниб Осиё ўйинларида совриндор бўла олмадик. Ўртоқлик баҳсида Қатардан 0:3 ҳисобида енгилдик. Таркибга легионерлар қўшилганди, Баҳрайн билан 0:0 ўйнадик, кейин эса БААни мағлуб этдик.

Сир эмаски, терма жамоамизнинг бугунги асосий кучи легионерларда бўлиб қолди. Уларнинг ўйини қовушса, ҳамманинг ўйини чиқяпти, шунга яраша натижа ҳам бўляпти. Мен ҳали бирорта легионернинг ўйини ўхшамай турганда ўзимизнинг олий лига футболчимиз ярқ этиб порлаганини кўрганим йўқ. Масалан, кўпчилик томонидан мақталаётган Сардор Рашидовни олайлик. Рашидов терма жамоада ҳали ўзини кўрсатмади ва тахминимча, ўзимизнинг олий лигада ўйнаб кўрсата олмайди ҳам. Футболчи ўсиши учун чет элга кетиши шарт. Бошқа футболчилар хусусида ҳам шу фикрни айтсак бўлади.

Ҳеч эътибор берганмисиз, Япония ёки Жанубий Корея терма жамоаларида легионер маҳаллий ўйинчидан яққол бир калла ажралиб турмайди. Масалан, Макото Хасебе ёки Кейсуке Хонда майдонга тушмаса ва мураббий маҳаллий футболчи Ясухито Эндога имконият берса, майдонга тушгач бемалол ўйнаб кетаверади. Ёки ўша “Байер”даги Сон Хён Мин ҳам терма жамоага келганда кореялик бошқа ўйинчилардан яққол ажралиб турмайди.

Бизда эса сал бошқача. Одил Аҳмедов ўйнамайдиган бўлса, дарҳол ўрнига ўйинчи борми деб қидиришга тушиб қоламиз. Анзур Исмоиловдан кучлироқ ҳимоячи ўзимизнинг ўйинчилар орасида кўзга ташланмаяпти. Ёки Виталий Денисов билан тенгма-тенг рақобатлаша оладиган чап қанот ҳимоячиси олий лигада борми? Йўқ, албатта. Бунинг сабаби шундаки, чемпионатлар савиясидаги фарқ жуда катта. Денисов ёки Аҳмедов учун Россия чемпионатининг ҳар бир тури финалдек гап. Бизда эса футболчи бир ойда битта ё бўлмаса икки ойда битта жуда муҳим учрашувни ўтказади. Мана шунинг учун ҳам легионерлар ва маҳаллий ўйинчиларимиз орасидаги тафовут борган сари катталашиб боряпти.

Тошкентда яқин вақт ичида нечта ўйин кўрган бўлсам, фақат учтасида мен кутган шиддат кузатилди: “Локомотив” - “Бунёдкор”, “Бунёдкор” - “Насаф” ва “Локомотив” - “Пахтакор”. Ваҳоланки, яқин икки-уч ой ичида пойтахтда нечталаб ўйин бўлмади дейсиз. Аввалги турда чемпионликни бой бериб қўйгани учун тушкунликка тушиб қолганидан фойдаланиб нима учун “Динамо” “Локо”га жиддий қаршилик қила олмади? Қаршилик тугул “Динамо” ўйинида бирорта тузук ҳужум йўқ. Энди ўзингиз ўйланг, бунақа футбол билан ўйинчи қандай қилиб шаклланиши мумкин? Ўйинчи қаршиликни ҳис қилмаса, босимни сезмаса, ундан кучли футболчи чиқади деб айта оламизми?

БААда ўтказилган охирги иккита ўртоқлик учрашуви шуни кўрсатдики, агар чет элда ўйнаётган легионерларимиз яхши формада бўлса, Осиё Кубогида нимадир қила оламиз. Лекин мураббийларнинг куни яна олий лигамиз ўйинчиларида қоладиган бўлса, унда нари борса Осиё ўйинларидаги натижани такрорлаймиз. Шундай экан, легионерлар жароҳат олмасин, доим соғ бўлсин деб ният қилганимиз маъқул. Авваллари мавсум якунига етганидан кейин кўплаб футболчилар четга йўл олишарди. Ҳозир бу ҳам йўқ ҳисоби. Масалан, Осиё ўйинларида намойиш этилган футболдан сўнг бизникилардан ҳеч кимга чел эл клубининг қизиқиши бўлмаслиги турган гап. Олий лигани-ку ўзимиздан бошқа ҳеч ким кузатаётгани йўқ. Негадир жамоаларимизда чет элга ошиқаётган футболчи кўринмаяпти, балки бордир, лекин ўйини билан бунга лойиқлигини йил бўйи намойиш этган ўйинчини ҳозирча кўрганим йўқ.

Муҳтарам, ўқувчи! Бу борада Сиз қандай фикрдасиз? Сизнингча, бу йилги мавсумда чиндан ҳам четга кетишга иштиёқманд, борса ҳам ўйнаб кета оладиган футболчи кўзга ташландими? Агар бор бўлса, кимларни мисол тариқасида келтира оласиз?

Х.Холиқов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика