Latest news

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  4 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  48 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Мавсум кашфиётлари. 4 йилда 4та гол урган Азизбек News

Мавсум кашфиётлари. 4 йилда 4та гол урган Азизбек

Суперлигамизда мавсум якунланиб бормоқда. Биз мавсум кашфиётлари ҳақида туркум мақолаларимизни беришни бошлаймиз.

Биринчи кашфиёт - "Локомотив" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Азизбек Амонов.

Олдинги 4 йил давомида Ўзбекистон чемпионатида фақат биттадан гол уриб келган Азизбек Амонов 2021 йилда ҳозиргача 7 бор рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Эътиборлиси бу мавсум Амонов дастлабки 11та турда умуман гол ура олмади. 12-турда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилган футболчи кейинги турда "Насаф" билан баҳсда дубль қайд этди.

16-турда "Турон" билан ўйинда пенальтидан гол ура олмади ва бироздан сўнг ўйиндан тўп киритди. Тошкентда "Сурхон" дарвозасига йўл топа олди. Бекободда 10 киши бўлиб қолган "Локомотив"га сўнгги дақиқаларда ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. 22-турда "Андижон" билан учрашувда мавсумдаги ўзининг 7-голини урди.

7та гол уришдан ташқари футболчи 3 марта шерикларига голли узатма беришга ҳам эришганини таъкидлаш лозим.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Постер: Жасурбек Асланов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика