Маурисио Почеттино: “Юве” бой тарихга эга, аммо биз улар билан тенглашмоқчимиз”
		
		13 feb 2018 01:59
        News	
	 
				 
				Маурисио Почеттино: “Юве” бой тарихга эга, аммо биз улар билан тенглашмоқчимиз”
“Юве” – буюк жамоа. Сўнгги уч йилда улар икки марта финалда тўп тепишди. Бизнинг тарихни уларники билан тенглаштириб бўлмайди, аммо биз ҳам уларнинг даражасига чиқиш учун ҳаракат қилаяпмиз. Эртага улар билан курашишга кучимиз етадими йўқми, билиб оламиз.
“Юве” ажойиб таркибга эга бўлган топ-клуб. Таркибдаги муаммолар уларга ҳалақит қилади, деб ўйламайман. Захирада ҳам яхши футболчилар етарлича топилади.
“Дибала ажойиб футболчи, аммо усиз ҳам «Юве” хавфли рақиб бўлиб қолаверади. Мееси, Неймар, Роналду сингари Дибала ҳам жамоа ўйинини ранг баранглаштиради. Ростан ҳам “Юве”да унинг ўрнини алиштирадиган футболчилар бор. Бернардески, масалан...”.
“Ҳеч қачон ўз услубингдан воз кечмаслигининг керак. Биз ҳужумкор ва ишончли ўйнаб, рақибни ҳам ҳурмат қилишимиз лозим. Биз кейинги босқичга чиқиш иштиёқимиз борлигини кўрсатишимиз, чиройли ўйин кўрсатиб, голлар уришимиз керак. Гарчи бу вазифани сафарда бажариш қийин бўлсада...”
“Фикримча, ўйин охиригача ўз услубимизга содиқ қолишимиз лозим. Сўнгги вақтларда бир қатор фантастик ўйинларни ўтказдик ва “Юве”га қарши ҳам шу савияда ўйнай олишимизни кўрсатишими керак.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments