Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  437 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  25 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Маурисио Почеттино: “Биринчи бўлимда гол ўтказмаганимиз бахтимиз” News

Маурисио Почеттино: “Биринчи бўлимда гол ўтказмаганимиз бахтимиз”

“Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Почеттино “Манчестер Сити”га (2:2) қарши ўйин ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ҳар иккала жамоа учун ҳам ўйин осон кечмади. “Сити” биринчи бўлимда ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди ва улар бундан кўпроғига лойиқ эдилар. Биринчи бўлимни 0:0 ҳисобида якунлаганимиз бизнинг бахтимиз.

Танаффусдан кейин ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз иккита гол ўтказдик ва бундай ҳолатда ўйинга қайтиш қийин эди. Аммо футболчиларим ўзларига ишончни йўқотишмади ва биз ўзимиз учун муҳим бўлган очкони қўлга киритидик.

Биринчи дақиқаларданоқ “Сити” футболчилари ўтган турдаги аламли мағлубиятни унутиш учун жуда яхши ўйин кўрсатишди. Руҳий жиҳатдан ҳам улар яхшироқ таассурот қолдиришди. Шогирдларим эса ташаббусни рақибга бериб қўйишди. Танаффусда мен уларга айнан шулар ҳақида гапирдим. Бир қатор вазиятларда биз агрессив ҳаракат қилишимиз ва хотиржам ҳужум қилишмиз лозим эди.

“Сити” яхши ўйин кўрсатди. Аммо футболда баъзи вақтларда,  кўрсатишинг лозим бўлган ўйинни намойиш эта олмаётган вақтларда ўзингга бўлган ишонч катта ёрдам беради”, дейди Почеттино.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика