Latest news

18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  7 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  44 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

Маурицио Саррининг "Лацио"си қандай бўлади? News

Маурицио Саррининг "Лацио"си қандай бўлади?

Кўплаб топ клублар бош мураббийлари алишмоқда, лекин энг жиддий трансформация "Лацио"да бўлаётгандек.

Бевосита Италияда ҳам юқори ўринлар учун кураш олиб бориши тахмин қиланаётган жамоалар бош мураббийлари ўзгарди. Янги мавсумда ўша мураббийлар ва улар тайёрлаган жамоалар қандай ўйин/натижа кўрсатиши қизиқ албатта. Лекин улар орасида энг қизиқларидан бири Римнинг "Лацио"си ва Сарри бўлиши аниқ. Маурициони қийин йўл кутиб турибди, мутахассис энг камида 3-5-2"ни 4-3-3"га ўзгартириши керак.  


Ҳар бир позиция бўйича бугунги ҳолатни кўриб, таҳлил қилиб кўрсак.

▪️ Рейна – асосий посбон, Стракоша, чамаси, қолмоқда ва захирада ўтиришга рози.

▪️ Мануэль Ладзари кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар "юрганди" – у фулбэк ролида ҳаракат қилишга ўрганиб қолган. Бироқ ҳозирда Ладзари ҳам, Марушич ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнатилмоқда ва чемпионат бошлангач, ким асосий бўлиши ҳозирча номаълум.

▪️ Ҳимоя марказида Ачерби билан елкама-елка Луис Фелипе ўйнайдиган кўринади. Шунингдек, бу позицияга Раду, Патрик ва Вавро номзодлари бор, лекин ушбу ҳар учала футболчи жамоада қолиши ҳам ҳозирча аниқ эмас.

▪️ Чап қанот ҳимоясида жамоанинг янги футболчиси – Элсеид Хюсай асосий таркиб аъзоси бўлади. Унга Фарес ўринбосар сифатида қаралаётган бўлса, "Чукарички"дан келган 20 ёшли Димитрийе Каменович чап қанот ва марказга туширилиши мумкин.

▪️ Ярим ҳимояни Саррининг "Наполи"си билан солиштириш осонроқ. Лукас Лейва (Эскаланте – захира варианти) – бу Жоржиньо, Милинкович-Савич (Акпа Акпро) – бу Неаполдаги Аллан, Луис Альберто (Катальди) – Хамшик. Испаниялик футболчи йиғинларга кеч қолганида кўпчилик унинг жамоани тарк этиши ҳал бўлган масала деганди, лекин Альберто, вазиятга четдан баҳо берадиган бўлсак, Сарри тизимининг муҳим деталига айланади. Тўртта ўртоқлик ўйинида у 7 та гол урди.

▪️ Лейва адресига кўплаб илиқ фикрлар янграмоқда, аммо "Лацио" унинг позициясига бошқа вариантларни кўриб чиқишда давом этмоқда – улардан бири 23 ёшли "Бордо"нинг хорватиялик футболчиси Том Башич.

▪️ Ҳужумнинг ўнг қанотида– жамоага қайтган Фелипе Андерсон. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи асосий таркибда бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушган (3 та "Вест Хэм"да ва 2 таси "Порту" таркибида), бироқ Сарри футболчига ишонч билдирмоқда ҳамда Андерсон назорат ўйинларида панд бермаяпти. Альтернатив вариант сифатида 16 ёшли Лука Ромеро кўрилмоқда. У 2020 йил ёзида Ла Лига тарихидаги энг ёш футболчига айланганди. Аргентиналик йигит "Мальорка" сафида ўтган мавсум бор йўғи 6 марта майдонга тушди, лекин "Лацио" йиғинларидаги хабарлар ва бевосита Луканинг ҳаракатларига юқори баҳо бераётганлар етарлича топилмоқда. Муҳим томони Ромеро ҳужумнинг ҳар икки қанотини "ёпа" олади.

▪️ Чап қанот ҳужумчиси – савол очиқ қолмоқда. Умуман олганда Хоакин Корреа қачонлардир вингер бўлганини ёдга олиши мумкин эди, бироқ аргентиналик узунқулоқ гапларга қараганда, жамоасини алиштириш ниятида. Фақатгина ёшлар ва ўтган мавсум "Осасуна" асосий таркибига кира олмаган Хони варианти қоляпти. Катта эҳтимол билан мавсум стартига қадар бу позицияга янги футболчи харид қилинса керак.

▪️ Марказий ҳужумчи Иммобиле дам олаётган бир паллада, Ведат Мурики ва Кайседо гол урмоқда – ўртоқлик ўйинларида 4 тадан гол бор уларнинг ҳисобида. Машғулотлардаги голларни ҳам қўшиб ҳисобласак, Мурики – жамоанинг энг яхши тўпурари. Саррининг ҳужум чизиғида деярли ротацияга қўл урмаслигини инобатга оладиган бўлсак, бу икки футболчидан бири ўзига бошқа жамоа излагани маъқулроқдек. Катта эҳтимол билан бу Кайседо бўлиши мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика