Latest news

22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  1 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2

Маурицио Сарри: “Европада ўйнаш ҳар доим оғир” News

Маурицио Сарри: “Европада ўйнаш ҳар доим оғир”

“Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри Европа Лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида БАТЭга қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Бугунги матбуот анжуманида Сарри ротацияни тўғри амалга ошириши кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

"БАТЭга қарши беллашув катта муаммо туғдирмайди. Чунки биз сўнгги ўйинимиздан 5 кун ўтиб майдонга тушамиз. Асосий муаммо - якшанба куни "Борнмут"га қарши тўқнашув бўлади. Бизда тикланиб олишимиз учун 65 соат вақт бўлади. Шунинг учун, биз бу ҳақда бош қотиришимиз ва эхтиёткор бўлишимиз керак. Масалан, Жоржиньо Италия терма жамоасида икки ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва МЮга қарши деярли 100 дақиқа тўп сурди. У дам олиши керак”.

Эртага Азар ўйнамаслиги аниқ. Унинг оёғи орт қисмида муаммо борлиги туфайли бу учрашувни ўтказиб юборади. Кейинги ўйинларда унга имконият беришга интиламиз” – деди Сарри.

Гарчи “аристократлар” ҳисобида 2 ўйиндан сўнг 6 очко бўлса-да, Сарри эртанги ўйин осон бўлмаслигини қайд этиб ўтди.

“Европада ўйнаш ҳар доим оғир. Рақибимиз бу мавсумда ҳаммаси бўлиб 4 марта мағлубиятга учраган ва улар учун мавсум яқин орада ўз ниҳоясига етади. Меҳмонда беларусь клуби яхшироқ натижа қайд этмоқда. Эртага оддий баҳс бўлмайди”, - дея Саррининг сўзларини келтирди “Челси” расмий сайти.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика