Latest news

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  14 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  3 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  129 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  472 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Матбуот котибига эътиборсизлар ёхуд клублар 2000$ ўз мухлисларидан қизғаняптими? News

Матбуот котибига эътиборсизлар ёхуд клублар 2000$ ўз мухлисларидан қизғаняптими?

Анталияга биринчи йил келишимиз эмас, кетма-кет иккинчи мавсум ўзбек клубларини ёритиш учун ташриф қилдик.

Айрим жамоаларда таркиб, мураббийлар бутунлай ўзгарди, хорижлик мутахассислар келди. Аммо уларнинг матбуот котибига муносабатида заррача ўзгариш кўрингани йўқ. Нодирхўжа Йўлдошевнинг бир неча йиллар аввал фейсбукда қолдирган постига назар ташланг орадан 6 йил вақт ўтди! 


Энди 2023 йилда қайси клуб матбуот хизматини бирга олиб келди? "Бунёдкор", "Насаф", "Пахтакор", "Қизилқум", "Андижон", "Локомотив", яъни 6та жамоа. Биттаси Про лига клуби. Демак Суперлиганинг 13та вакилидан фақат 5таси бу ишни амалга оширган. 

Ўзи матбуот хизмати нега керак?

Матбуот хизмати бу - клубнинг имижини белгилаб берадиган, мухлислар, ОАВ ўртасидаги асосий кўприк. Биз айнан улар орқали мураббийларга чиқишимиз, футболчилардан интервьюлар олишимиз, ўйин манзили ва майдонини аниқлашимиз мумкин. Анталияда шундай ҳолат бўляптики, биз ўша жамоанинг бошқа одамларидан (мураббий, футболчи ва ҳоказо) сўряпмиз. Кечирасиз, қайси асрда яшаяпсиз? Ҳеч замонда журналистлар дейлик Хавига ёки Тен Хагга чиқиб матбуотга алоқадор нарсани сўрашганини эшитганмисиз? Уятли ҳолат. 



"Андижон"га тасанно, “Пахтакор” бу ерда ҳам чемпион

"Андижон" клуби раҳбари Улуғбек Мирзаев доим ишлаган жойида клуб имижини биринчи ўринга қўйган, журналистларга очиқ муносабатда ва матбуотга катта эътибор қаратган. Бу йил Туркия йиғинига матбуот котиби ва битта ташқаридан журналистни бирга олиб кетди. "Битта журналистни олиб кетган билан клуб бой ҳам, камбағал ҳам бўлиб қолмайди",- дейди Улуғбек Мирзаев. "Андижон" телеграм каналига қаранг, қандай ёритяпти. "Пахтакор"нинг ижтимоий тармоқларида аввалгига нисбатан креативлик ошди ва кунлик фото, видео ва ўйинлар жонли эфирда тақдим этиб бориляпти. "Бунёдкор", "Насаф" жамоалари матбуот хизматларини фаолиятини ҳам яхши баҳолаш мумкин. Муҳими маълумот бериб турилибди. 



Битта матбуот котибини олиб кетиш қанчага тушяпти?

Бир ҳисоблаб кўрсак, чипта нархи 600 доллар, меҳмонхонада истиқомат қилиш 70-80 доллардан. Нари бери 2 ҳафтага кўпи 2000 долларгача кетиши мумкин. Энди клубларнинг бюджетига қараймиз. Энг бой клубимизнинг йиллик бюджети 80 миллиард сўмдан ортади.  Наҳотки, бир йилга шунча харажат қиладиган клуб ўз мухлислари учун 1500 доллар топа олмаса. "Кавказ асираси" фильмида зўр жумла ишлатилган: "Ҳовли сотиб олишга хушим бор-у, имкониятим йўқ. Эчки сотиб олишга имкониятим бор-у, хушим йўқ". Хўш, сизда матбуот котибини олиб кетишга қайси бири йўқ? Имкониятми ёки хоҳишми?



Очиқ ва қўрқоқ мураббийлар

Шундай мураббийлар бор матбуот учун доим очиқ, истаган вақтингизда бориб машғулотни кузатаверинг, индамайди. Қайтанига хурсанд бўлади ва истаган саволингизга жавоб беради. Юқорида айтдим, стадион, машғулот майдонларини мураббийлардан сўрамоқдамиз. Энди йўқ тактикасини яшириб, бошқалар билиб қолишидан қўрқиб, ҳаттоки журналистни кўрса 20 чақирим наридан қочадиган, эртага фалон майдонда бўламиз деб, бошқа майдонга кўчиб оладиган (гап эгасини топади) мураббийлар ҳам бор. 

Жоввани Трапатонидан иқтибос келтираман:

- Нима учун сиз машғулотларни ёпиқ тарзда ўтказмайсиз, барча бемалол келиб томоша қилиб кетмоқда,  ахир рақибларга сизни ўрганиш учун яхши шароит қилиб беряпсиз-ку?

- Келиб истагунча ўрганиши, кузатиши мумкин. Лекин уларда мен каби маҳоратли ижрочилар йўқ. Шундай экан, мен бундан хавотир олмайман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика