Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ" News

Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси яқинда Хитойда ташкил этилган U-20 Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтди.

Мусобақада вакилларимиз чорак финалгача етиб борди ва мундиал йўлланмаси учун кечган учрашувда Корея Республикасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Бугун ЎФА мажлислар залида терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Нишонов, ёрдамчилар Павел Захаров, Руслан Матниёзов, Айдер Курбаев, Рауф Инилеев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ОАВ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

"Ҳар бир терма жамоа мухлисларники, давлатники. Шу боис мусобақадан кейин терма жамоа аслида қандай йўлни босиб ўтгани, қандай қийинчиликлар кўргани, аслида нималар бўлганини тушунтиришга қарор қилдик. Аайрим қўштирноқ ичидаги инсонлар, ҳар хил гап сўзлар билан ишимизни бўрттириб, шубҳали гаплар билан овоза қилишмоқда. Биз шу пайтгача ҳеч қандай шубҳали иш қилмаганмиз. Мақсадимизни билардик. Ҳар қиладиган ишимизда ватан учун хизмат қилганмиз. Ҳар бир бир ўйинга жиддий қараганмиз. Мураббийлар штаби ўзига берилган вазифани имконият даражасида бажарди. Мураббийнинг иши шундайки, қачон ва қаерда ишлашингизни, ҳайдалишингизни билмайсиз. Натижага мураббий жавоб беради, бундан тушкунликка тушмаймиз. Лекин футболчиларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Фикримча, бизга омад етишмади. Пенальтилар сериясида манаман деган футболчилар ҳам гол ура олмаган. Кимдир буни руҳий ҳолат билан боғлайди. Кимдир босимни кўтара олмаслигини айтади. Бу омадга боғлиқ. Гол ура олмаган футболчилар ўз устида ишлаган, яхши тайёргарлик кўрган. Пенальтилар бўйича шуғулланиб келган. Бизда шубҳа қолдиришмаган",- дейди Фарҳод Нишонов.

- Терма жамоамиз бу мусобақагача кўплаб учрашувларда майдонга тушди. Лекин рақиблар айнан керакли паллада йиғин ўтказган, саралашларда қатнашган. Биз эса натижа келадиган жараёнда чарчаб қолдик. Футболчи клубида эмас терма жамоада вақтини ўтказмоқда. Янги мавсум старт оляпти, лекин энди терма жамоадаги футболчилар ярим йил захирада ўтиришга мажбур, чунки клубида у тайёргарлик қилмади. Футболчи терма жамоага клубидан тайёр бўлиб келиши керак...

- Жанубий Кореяга тушишимиз мумкинлигини қуръадан кейин билгандик. Биз 20 та ўйин ўтказганмиз. Лекин рақибларни ўрганишимиз жараёнида улар ҳам шунча учрашувда майдонга тушганини кўрдик. Норасмий ўйинлар ўтказган пайтлари ҳам бўлган. Битта вақтнинг ўзида Корея Республикаси 2 та жойда ўйнамоқда. Уларда 2-3 та таркиб бор дегани. Клублар 15 январдан йиғинга киришмоқда. Февраль ойида Осиё чемпионати бор. Сиз нима қилган бўлардингиз? Клуб боласини мартдаги чемпионатга тайёрлайди. Унда бошқача режалар бўлади. Юкламалар кўп берилади. Шунинг ҳисобига биз йиғинни эрта бошлаганмиз. Эътибор берган бўлсангиз йиғинларни 10 кундан қилдик.

- Чемпионат 30 ноябрь санасида тугади. "Пахтакор" учун 3 декабрь. Футболчилар дам олгани йўқ...

- Биз 10 декабрь куни футболчиларни йиғмоқдамиз. Унгача улар дам оляпти, ҳаммаси режа бўйича кетаётганди. Агарда пенальтилар сериясида ютганимизда саволингиз бошқача бўларди.

- Корея Республикасига экстра-таймларда жисмоний ҳолатимиз туфайли қаршилик кўрсата олмадикми?

- Жисмоний ҳолатимизни қисқа вақт ичида яхши даражага келтира олдик. Ўтган сафарги анжуманда футболчиларнинг жисмоний ҳолати Саудия Арабистони билан ўйинда қизил чизиққа тушиб қолганини айтишганди. Биринчидан қизил чизиқ жисмоний ҳолати ёмон дегани эмас. Ҳар хил тоифалари бор. Бу статистикани тарқатган футболчиларимиз иқтидорли лекин жамоадан четлатилган. Муаммо футболчиларнинг жароҳати билан бўлди. Мазкур вазият бизни жуда қийнади. Муҳаммадали Ўринбоев, Абдуғафур Ҳайдаров, Ғиёс Ризақулов, Равшан Хайруллаев, Нурлан Ибраимов, Рўзимбой Файзуллаев, дарвозабонимиз Самандар Муратбаев айнан ўша ўйинлардан олдин жароҳат олишган. Кимлардир клубидаги эски жароҳати билан келган. Шу боис оптимал таркиб ва ўйин кўрсата олганимиз йўқ. 

Муҳаммадали Ўринбоевнинг жароҳатида саралашдан сўнг жарроҳлик амалиёти ўтказиш мумкинмиди ёки футболчини Осиё чемпионати учун ушлаб турилдими?

- Бу ёшда рентген қоғозлари турлича кўрсатиши мумкин. Унинг чуқур текширув натижасини Қатардаги энг кучли клиникада кўрсатганимизда жарроҳлик амалиёти керак эмаслигини, лекин вақтга индивидуал ишлашга айтишди. Биз индивидуал ишладик. Шифокор алоҳида ишлади, орада Туркияда даволаниб келди. Охирги ўйинларга келиб умумий гуруҳга қўшилди.

- Юқорида айтганингиздек ОАВдаги айнан қайси нарса ранжитди?

- Мен ишонч билан айтаманки, ҳеч қандай коррупция аралаштирмадик. Тепадан босим бўлмади. Раҳбарият бизни қўллаб-қувватлади. Бу ёшда кимдир эрта, яна кимдир кеч ўзини кўрсатади. Масалан Нурлан Ибраимов, Рўзимбой Файзуллаев, Ғиёс Ризақулов, Самандар Муратбаевлар жароҳат сабаб ўзини кўрсата олмади. "Насаф"да Сардор Баҳромов, Дилшод Муртазоев, Баҳодир Ҳалилов энди ўзини кўрсатиб келмоқда. Бу йигитлар келажакда миллий терма жамоанинг ўзаги бўла олади. Лекин ҳали уларда ўйин амалиёти кам. Терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларидан кимлардир норози бўлган. Агар у терма жамоада ўйнамаса қаерга қараб ўсади? Суперлига билан Про лига, Ёшлар лигаси ўртасида фарқ катта. Сиз ёшлар лигасида ўйнаётган футболчи билан Япония билан ўйнаб келишингиз нореал нарса. Футбочини ўйнатмаслигида Суперлига клублари айбдор эмас. Ҳали булар ёш. Мураббийларнинг ҳам ўз вазифаси бор. Сизни Франция чақирса бормайсизми? ФИФА кунида Аргентина таклиф қилса ўйнамайсизми? Бу ватан учун шараф. Ўзбекистонни ўзига рақиб деб биляпти. Франция, Уругвай, Аргентинага боряпмиз.  Корея Республикаси биз билан ўйнади. Улар ҳам тайёргарлик кўрди. Ўша куни Осиё чемпионатига етиб келмаяпти. Халқаро ўйинлар футболчиларга катта тажриба бермоқда. Терма жамоа ФИФА кунида йиғилмаса, халқаро ўйинларда қатнашмаса. Бу Ўзбекистоннинг болалари. Қайсидир гап-сўзларга ишониб уларнинг йўлини тўсмаслик керак. Уларни фақат терма жамоа шакллантириб бера олади. Клубларида ҳам вақти келиб ўйнайди. Ўтган йили 4-5 нафар футболчи жамоасида асосий таркибда ўйнаган. Ҳозир ҳар бир клубда 2005-2006 йил футболчи бор. Бу дегани жорий мавсумда яна ўйнашади. Аммо уларга вақт керак. Унгача терма жамоа клубга тайёрлаб беради. Биз клубларнинг мураббийларига раҳмат айтамиз. Франция, Аргентинага Абдуғафур Ҳайдаров, Асилбек Жумаев, Амирбек Саидовларсиз борганмиз. Сабаби мураббий бу ўйинчиларни асосий таркибга тайёрлашини айтди. Мен хурсанд бўлиб қолдираман. Суперлига, Про лига даражасидаги футболчилар катта ўйинларда билинади. Тажрибаси ҳисобига бошқача бўлади. Беҳруз Жуматов терма жамоа бўлмаса бир йил ҳеч қаерда ўйнамади. Терма жамоада  ўсмоқда. Уни ташлаб қўйсангиз яна бир иқтидорни йўқотасиз. Мақсад миллий терма жамоа. Клубида ўйнасин дейилмоқда, лекин улар ёшлар лигасида ўйнайдиган вақтдан ўтди. Энди улар бошқа даражага чиқиши керак. Асосий таркиб билан машғулот қилиш ва майдонга чиқиб ўйнаш умуман фарқи бор.

Лазизбек Мирзаев ва Амирбек Саидов рақобатда ютқаздими ёки жароҳат сабаб ўзини кўрсата олмадими?

- Клуб билан гаплашганимизда "Леганес" чемпионатга юборамиз деди. Лекин биз кутган формада эмасди.

- Бу терма жамоа 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик олиб боради. Терма жамоани ўзингиз бошқаришда давом этасизми?

- Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик, Жаҳон чемпионатига чиқолмадик. Демак тақдиримиз раҳбариятга боғлиқ, ишдан бўшатишса қабул қиламан. Терма жамоа катта эҳтимол билан бошқа мураббийга берилса керак. Мен ишдан кетишдан қўрқмайман. Футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика