Массимилиано Аллегри Роналдунинг энг кучли жиҳати ҳақида айтиб ўтди
22 mar 2021 20:11
News
Массимилиано Аллегри Роналдунинг энг кучли жиҳати ҳақида айтиб ўтди
"Ювентус" собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
"Роналду ҳам одам, у ҳам хато қилиши мумкин. Бироқ камдан-кам футболчи ҳимоячидан қутилиб дарвоза томон у каби ошиқади. Криштианунинг кучи унинг онги ғалабалар учун "дастурлаштирилган". Роналду 5 бор "Олтин тўп"ни қўлга киритган, ЕЧЛ бош совринига кўп бор эга чиққан ва бошқа кўплаб совринларни ютиб олган, лекин шунда ҳам ҳар куни у ўзини руҳлантириш йўлини топа олади.
У билан бирга ўйнайдиган футболчилар, португалиялик бўшатиб берган ҳудудни кимдир тўлдириши зарурлигини билишлари лозим. Бечора Манджукич, Роналду билан бирга ўйнаганда, бир йилда бутун фаолиятидагидан кўпроқ масофани югуриб ўтди. Менга Манджукич ёқади, у фантастик футболчи", – деди мутахассис Sky Sport Italia эфирида.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments