Latest news

12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  0 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  6 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  11 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  29 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1

Массимилиано Аллегри: «Биз гол уриш ҳақида бош қотиришимиз керак» News

Массимилиано Аллегри: «Биз гол уриш ҳақида бош қотиришимиз керак»

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Месси, Неймар, Суарес... Ярим финалдан сўнг бу "учлик"ни қандай тўҳтатса бўлади деган саволни жуда кўпчилик бермоқда. Финалда жуда совуққонлик билан ўйнашимиз талаб этилади. Бизни дуранг натижаси қониқтирмайди. Шу боис гол уриш ҳақида бош қотиришимиз керак. Биз ёки "Барселона" "требл" қайд этиши аниқ. Умид қиламанки, биз буни уддалаймиз. Бу нарсани амалга ошириш осон кечмайди. Топ жамоани бошқариш жуда қийин иш. Бу нарса ташқаридан қанчалик осондек туюлмасин, лекин аслида жуда мушкул. Луис Энрике "Рома"ни бошқаришдан ишни бошлаганди. Бироқ энди бу мусобақа умуман бошқа мусобақа ва бошқа даража. Энрике "Рома"да ҳам ўз ишига жуда тўғри ёндошган эди.

Финал буюк ўйин бўлиши лозим. Бизга бироз омад кулиб боқиши талаб этилади. Лекин бу омадга ўз меҳнатимиз билан эришимиз керак.

Биз "Барселона"ни қандай тўхтатишни эмас, уларга қандай гол уришни ўйлашимиз даркор.

Биз техник футбол ўйнашимиз зарур Рақиб айнан шу ҳижатда жуда кучли ҳисобланади. Уларнинг асосий қуроли бу ҳужум. Финалда нима бўлишидан қатъий назар ушбу мавсум биз учун жуда яхши кечди. Италия чемпионлиги ва Италия Кубоги соҳибига айландик.  Жамоа 20 йилдан буён Италия Кубогида муваффақият қозона олмаётган эди. Европада ҳам соврин ютишимиз жуда муҳим. Учрашув давомида диққат-эътибор билан ҳаракатланишимиз лозим. Финал фаворити "Барселона" эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика