Массимилиано Аллегри: “Балки эртага истеъфога чиқарман”
29 aug 2013 10:52
News


Массимилиано Аллегри: “Балки эртага истеъфога чиқарман”
“Биз Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқдик. Шунинг учун айтишим мумкинки, клуб ушбу йилнинг январь ойида кўрсатган юқори даражадаги ўйинига қайтди.
Футболчилар қаттиқ кураш олиб боришди, лекин ПСФ ҳам яхши ўйин намойиш этди. Биз учун иккинчи бўлим қийинроқ кечди.
Мана бир неча йилдирки, матбуотда менинг истеъфога чиқишим ҳақидаги хабарлар чиқмоқда. Шу сабабли, балки эртага истеъфога чиқарман. Бу ҳақда бугун тунда яхшилаб ўйлаб кўраман.
Бу каби хабарлар мени жаҳлимни чиқаради. Одамлар салгина объектив бўлишлари керак.
ОАВ мени жаҳлимга тегишга уринади, бироқ менга бундай нарсалар ўтмайди. Мен клуб раҳбарияти ва ўйинчилари билан яхши алоқадаман.
Ҳалигача баъзи бир мухбирлар мен ҳақимда бўлар бўлмас гапларни ёзишни яхши кўришади. Мен ҳар доим хабарлардан нима қилишим кераклиги ҳақидаги хабарларни ўқийман. Мен уларга ўрнимни бўшатиб беришга тайёрман. Қани кўрайликчи, улар мен эришган натижаларга эриша олармикинлар”, - дейди Аллегри.

Comments