Маскерано: “Месси жамоада футболчи танламайди, ҳаммасини мураббий ҳал қилади” News

Маскерано: “Месси жамоада футболчи танламайди, ҳаммасини мураббий ҳал қилади”

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано Лионел Месси таркиб танлашда мураббийга таъсир ўтказади деган миш-мишларга ўз фикрини билдириб ўтди.
“Сабеля ўзгаришлар қилишга қарор қилгани очиқ ойдин эди. Айниқса ўйин ўртасида майдондаги футболчи билан гаплашиб бўлмайди. Мураббий, ёрдамчиси билан қандай ўйнашимиз ҳақида маслаҳатлашиб олди.

Мен Мессини жуда яхши биламан. У бирор-бир мураббийини бошқа устоздан устун қўядиганлардан эмас. Бу йигит ҳеч қачон жамоада футболчи танламайди. Ҳаммасини мураббий ҳал қилади. Агар Месси шундай қилганида Сабеляни умуман ҳурмат қилмаган бўларди” – дейди Маскерано.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика